ОЧИҚ ДАРС МАШҒУЛОТЛАРИ тажрибали ва олий тоифали фан ўқитувчилари томонидан ўтказилди.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ОЧИҚ ДАРС МАШҒУЛОТЛАРИ

тажрибали ва олий тоифали фан ўқитувчилари томонидан ўтказилди.

Ҳазорасп туман халқ таълими бӯлими мудири Шерзод Ахмедов ташаббуси билан тумандаги барча мактабларда  тажрибали ва олий тоифали фан ўқитувчилари томонидан очиқ дарс машғулотлари ташкил қилинди. Ушбу дарс машғулотлари тумандаги 14- ва 32-ва 40-сонли мактабларининг тажрибали ўқитувчилари иштирокида ўтказилди.

Хусусан, 32-сонли умумтаълим мактабининг олий тоифали физика фани ӯқитувчилари кӯплаб давлат мукофотлари соҳиби, Хусинбой Ибадуллаев ва Озод Атажоновларнинг очиқ дарс жараёнлари шулар жумласиндандир.

Шунингдек 40-сон мактабнинг олий тоифали кимё фани ӯқитувчиси, вилоят "Мобил гуруҳ" тренери Нафиса Мирзаева ва 14-сон мактабнинг 1-тоифали география фани ӯқитувчиси, туман "Мобил гуруҳ" тренери Саражон Эшназароваларнинг очиқ дарс машғулотлари ҳам ўқувчиларда билим олишга бўлган интилишни янада кучайтириш билан бирга география ва кимё фанларига қизиқишларини оширди, десак муболаға бўлмайди.

Албатта, бу устозлар, узоқ йиллик иш тажрибасига эга, ӯз касбининг фидоийларидир.

Ўтказилган барча очиқ дарслар интерфаол усулида бошланиб, мавзулар бӯйича ӯқувчилар бир-бирлари билан савол-жавоб, билимлар тортишувлари орқали жуда қизиқарли тарзда ўтди.

Ўқувчилар мавзулар буйича зарур билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Албатта бундай тадбирлар, йўлга қўйилган ҳамкорлик яқин келажакда таълим тизимига ӯзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.