Абдулла Аҳмедовнинг 80 йиллигига бағишланган "Хотира кечаси" ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида шарқшунос олим Абдулла Аҳмедовнинг 80 йиллиги муносабати билан "Хотира кечаси" тадбири ўтказилди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Суҳроб Қурязов очиб берди ва элдошимиз Абдулла Аҳмедовнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, эришган ютуқлари ва самимий, камтарин инсон эканлиги борасида гапириб ўтди.

 


Шундан сўнг, тадбирда қатнашган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари Г.Ибодуллаева, таниқли журналист Рўзимбой Хасан ва Абдулла Аҳмедовнинг шогирдлари, яқинлари, ижодкор ёшлар сўзга чиқиб, устоз ҳақида илиқ фикрларини билдирдилар.


Тадбир давомида Абдулла Аҳмедовнинг хотирасига бағишланган “Дунёга танилган элдошим” ва “Китоб даҳоликка етаклар” танлови ғолибларига туман ҳокими ўринбосари С.Қурязов томонидан туман ҳокимининг Ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари топширилди.


Абдулла Аҳмедов ҳаёти тўғрисида қўйилган видеоролик барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.