Ҳоким қабули: ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун туман ҳокимлиги биносида Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва идора ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабулда 22 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар.


ҚАБУЛДА:

Моддий ёрдам бўйича - 5 та
Электр энергияси масаласида – 2 та
Даволаниш масаласида – 4 та
Газ масаласида – 2 та
ва бошқа масалалар бўйича 9 та мурожаат келиб тушди.

Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машариповнинг фуқаролар қабули ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 9:30 да бўлиб ўтади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.