Ҳазорасп тумани ҳокими З.Абдиримовнинг ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 16 февралдаги 07-01-352-сонли топшириғига асосан, жойларда халқ билан мулоқот қилиш ва маҳаллабай ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини долзарб муаммоларини тезкор ҳал этиш мақсадида сектор раҳбари томонидан ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирокида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ва ёшлар учрашувлари ўтказилди.

Сайёр қабул ва ёшлар учрашувларида асосий эътибор аҳолини қийнаётган муаммоли масалаларни ҳал этишга, шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган Фармон ва Қарорлар асосида берилган имконият ва имтиёзларни қўллаш орқали фуқароларни (ёшларни) мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида амалий ёрдамлар кўрсатишга қаратилди. 1-сектор ҳудудидаги 12 та маҳаллада  жами 8849 та хонадон, 14846 та оила бўлиб, уларда 53398 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Ўтган 2023 йилнинг 3 ойи мобайнида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда  11 маротаба оммавий сайёр қабуллар ўтказилиб, 307 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланди.

Қабуллар давомида газ, электр таъминоти, йўл ва имтиёзли кредит, моддий ёрдам ва уй-жой билан боғлиқ масалаларда нисбатан кўпроқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб,  шулардан газ, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ 29 та, йўл қурилиши соҳасида 8 та, имтиёзли кредит ажратилиши билан боғлиқ 5 та, иш билан таъминлаш юзасидан 2 та, соғлиқни сақлаш масалаларида 5 та, ижтимоий ҳимоя масаласида 6 та, мактабгача ва мактаб таълими шунингдек оилй таълим бўйича 6 та ва бошқа масалаларда 14 та, жами 77 та мурожаатларни ташкил қилади.

Мурожаатларнинг 59 таси яъни 76.6 фоизи қаноатлантирилиб, 13 ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 5 та мурожаат ҳозирда ўрганиш жараёнида.

Шунингдек, қайд этилган даврда секторда 11 маротаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилган ва 253 нафар ёшларни иштироки таъминланган ушбу қабулларда 38 нафар ёшлар томонидан мурожаатлар қилинган.

Ёшлар учрашувларидаги мурожаатларнинг асосий қисмини “Ёшлар дафтари”га киритиш орқали моддий ёрдам, касбга ўқитиш ва субсидия маблағи асосида тўловлар, контракт тўловлари амалга оширилишида амалий ёрдамлар кўрсатиш ташкил этади.

Ушбу мурожаатларнинг 27 тасида яъни 71.1 фоизи қаноатлантирилган.

Секторда бевосита туман ҳокимининг ташаббуси билан 5 та ташаббус доирасида ёшлар ўртасида спорт мусобақалари, “Китоб ярмаркалари” “бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари, “Сайёр тиббий кўрик”лар ва арзон нархларда “Озиқ-овқат савдо ярмаркаси”ташкил қилинди.

2023 йилнинг 3 ойида жами 35 та тадбирлар ўтказилган, шундан 3 та меҳнат ярмаркаси, 6 маротаба сайёр тиббий кўрик, 12 маротаба озиқ-овқат савдо ярмаркаси, сектор ҳудудидаги 14 та мактабларда, 14 та китоб ярмаркалари ўтказилган. Тадбирларда секторнинг барча маҳаллалари қамраб олинган.

Ярмаркада жами 49 та корхона ташкилотлар 119 та бўш иш ўринлари билан иштирок этган, ярмарка натижасида ишсиз фуқароларнинг 43 нафарига доимий ишга жойлашиш учун, 7 нафарига хақ тўланадиган жамоат ишларига ишга қабул қилиш учун, 18 нафарига касбга ўқитиш, қайта ўқитиш курсларига йўлланмалар берилган ҳамда 54 нафар фуқароларга турли масалаларда хуқуқий маслаҳатлар берилган.

Маҳаллаларда ташкил этилган сайёр тиббий кўриклар давомида 15 та турдаги (УТТ, ЭКГ, лаборант, уролог, кардиолог, травматолог, терапевт, отолоринголог, офтолмолог, эндокринолог, гинеколог, хирург, педиатр, невропотолог, пулмонолог) тиббиёт соҳаси мутахассислари жалб этилган.

Маҳаллалардаги тиббий кўриклар давомида 250 нафар потронаж ҳамширалар хонадонларда бўлиб, 6 минг 600 дан ортиқ хонодонни потронаж хизмати билан қамраб олиб, 13 минг 300 нафардан ортиқ аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган.

Тумандаги тегишли ташкилотлар ва ҳомийларнинг ёрдамлари орқали ўтган 2023 йилнинг 3 ойи давомида туман ҳудудидаги “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”даги шунингдек якка ёлғиз ва бошқа ижтимоий ёрдамга мухтож оилаларнинг 144 тасидан уйма-уй юриш орқали хабар олинди ҳамда ушбу оилалар тоифаларга ажратилган ҳолда муаммолари бўйича ёрдамлар кўрсатилиб бирламчи озиқ-овқат махсулотлари билан ҳам таъминланди.

1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ишсизлар ва расмий бандлиги таъминланмаган шахсларни бандлигини таъминлаш учун амалга оширилган ишлар:

Туман ҳокимининг 19.02.2022-йилдаги қарори билан ҳар бир секторга 35 та корхона-ташкилотдан масъуллар беркитилиб, аҳоли муаммолари ўрганилган.

Жумладан, сектор ҳудудидаги “Алоқали кўл”, “Баркамол авлод” “Жуворхос”, “Янгибозор”, “Қиртепа”, “Амударё”, “Юқори шовот”, “Шовот”, “Ғ.Ғулом”, “Карвак”, “Буюк аждодлар” ва “Янгиобод” маҳаллаларида олиб борилган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва камчиликлар маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан тегишли тартибда электрон платформаларда рўйхатдан ўтказилиб, туман ҳокимининг ташаббуси билан ўтган вақт мобайнида қуйидагича ишлар амалга оширилди:

Олиб борилган кенг кўламли ишлар натижасида туман ҳокимлиги, ҳоким ёрдамчилари ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан биргаликда 1-сектор ҳудудидан жорий йилнинг ўтган даврида жами 1316 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди, шундан:

133 нафари доимий иш жойларга, 59 нафари жамоат ишларига, 215 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш, 49 нафари якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш, 440 нафари расмий ўзини-ўзи банд қилиш, 321 нафари экин ери ажратиш, 99 нафарига кредитлар ажратилиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш орқали бандлиги таъминланди.

2023 йилнинг 3 ойи мобайнида маҳалалларнинг “Ўсиш нуқтаси”дан келиб чиқиб, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 99 та тадбиркор ва фуқароларга 2 млрд. 835 млн. сўмлик кредитлар ажратиб берилди. Булар  қуёнчилик, боғдорчилик, балиқчилик, иссиқхона ташкил қилиш, тикувчилик, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишларини ташкил этади. Сектор ҳудудидаги маҳаллалардан касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга йўналтириш бўйича жами 215 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилиб, келгусида тадбиркорликни йўлга қўйишига замин яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қарорлари асосида пахта ва ғалла экинлари ҳисобидан қисқараётган 145,6 гектар ер майдонини аҳолига очиқ танлов асосида ажратиш мақсадида очиқ электрон тизимга (e-ijara) тўлиқ жойлаштирилиб, “e-auktsion” тизими орқали очиқ танловга чиқарилди ва барча белгиланган ер майдонлари аҳолига ажратиб берилди.

Натижада жорий жами 321 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди ва ушбу фуқаролар давлат солиқ идораларидан рўйхатдан ўтказилиб, ўзини-ўзи банд қилинди.

Ортда қолган 2023 йилниг 3 ойи мобайнида ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари, маҳалладаги ёшлар бўйича етакчилар шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда “хонадонбай” хатловлар ўтказилиб, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилалар, аёллар ва ёшларни аниқлаб, уларни тегишли равишда “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилиши йўлга қўйилиб ўз навбатида ушбу дафтарларда турувчи оилаларга  ёрдамлар кўрсатилди.

Эҳтиёжманд оилаларнинг оилавий шароити ўрганилди ва шундан келиб чиқиб, уларнинг 1 таси ўта мухтож, 24  таси муҳтож, 39 таси вақтинча муҳтож тоифасига киритилган.

Сектор ҳудудидан ҳозирги кунда 64 та эҳтиёжманд оилалар “Темир дафтар”га киритилган.

Ўз навбатида “Темир дафтари”да рўйхатда турган оилаларга жорий йилда жами, 13 млн. 259 минг сўмлик турли хил ёрдамлар кўрсатилди.

 “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида:

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сектор ҳудудидаги маҳаллалар “хонадонбай” ва “маҳаллабай” ўрганилиб улардаги аёлларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни аниқлаш, ҳамда “Аёллар дафтари”га киритган ҳолда ёрдамлар бериш учун туманнинг 1-сектор ҳудудидаги аёллардан анкета сўровномалари олиниб, ишчи гуруҳ томонидан ёрдам кўрсатилиши зарур деб ҳисобланган 1357 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичида рўйхатга киритилиб уларга ўз навбатида қуйидагича ёрдамлар кўрсатилди.

Бандлигини таъминлаш орқали 219 нафар, тадбиркорликга йўналтириб, имтиёзли кредитлар ажратиш орқали 53 нафар, 113 нафарига 135 млн. 600 минг сўм моддий ёрдамлар ажратилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга белгиланган 6 та тур бўйича жами 385 та ёрдамлар кўрсатилди, хозирги кунда ҳам “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичида рўйхатга киритилган хотин-қизларга ёрдам бериш ишлари давом эттирилиб келинмоқда.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида:

Ҳазорасп туманида ҳукуматимиз томонидан яратилиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониялар яратиб бериш мақсадида туманнинг 1-сектор ҳудудида 10293 нафар ёшлар турмуш тарзлари маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан хонадонма-хонадон анкета сўровномалари ўтказиш орқали ўрганилиб, муаммолари бўйича Ёшлар баланси шакллантирилди, шунингдек кечиктириб бўлмас муаммолари бўйича “yoshlardaftari.uz” элетрон сайти орқали онлайн ариза қолдиришлари тушунтирилди. Жорий йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида юборилган онлайн аризаларга кўра ижтимоий қўллаб-қувватлашга мухтож деб топилган ишсиз ёшлардан 130 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб ҳозирги кунда 84 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилди.

2023 йилда сектор ҳудудидаги 84 нафар ёшларга, 139 млн 537 минг сўмлик амалий ёрдамлар кўрсатилди ва бу борадаги ишлар давом қилмоқда.

“Амударё”, “Шовот”, “Янгиобод”, “Буюк аждодлар” маҳаллаларида электр таъминоти барқарор ишлашини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар бажарилди.

Ҳудуддаги мавжуд йўлларни, йўл белгилари ва пиёдалар йўлакчаларини таъмирлаш бўйича ҳам “Янгибозор”, “Қиртепа”, “Амударё”,  Ғ.Ғулом ва “Карвак” маҳаллалари ҳудудидларидан ўтган йўлларда   таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Сектор ҳудудидаги эскирган 24 та йўл белгилари янгисига алмаштирилди. Пиёдалар ўтиш йўлакчаларини  зебра   чизиқлари чизилди. Пиёдалар ўтиш жойи, йўл белгиларини ўрнатиш бўйича 1-сектор ҳудудидаги барча пиёдалар ўтиш жойлари, умумий ўрта таълим мактаблари олдилари, мактабгача таълим муассасалари олдиларига жами 12 та янги йўл белгилари янгидан ўрнатилди.

 1-сектор ҳудудидаги автомобил йўлларида жойлашган 20 та кўприклар панжаралари таъмирланиб, оқ-қора ранглар билан бўялди.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун сектор ҳудудидаги 12 та маҳаллалардаги 125 та газ тақсимлаш қурилмаси техник тавфтишдан ўтказилди, 32 та газ тақсимлаш қурилмаси жорий таъмирланди, 7.8 км. узунликдаги газ қувури ички қисми тозаланди, 3.3 км. газ қувури ҳаво босими остида синовдан ўтказилди. 4.9 км. узунликдаги газ қувури тартибга келтирилди.

 Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда ичимлик суви етказиб бериш қамровини ошириш мақсадида туманнинг 1-сектор ҳудудида жорий йилниг ўтган даврида “Жувархос” маҳалласида 540 метр сув қувурлари ётқизилиб 33 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди. Ҳозирги кунда сектор ҳудудидаги ичимлик суви қамрови 69.2 фоизни ташкил қилмоқда. Ушбу йўналиш бўйича йил якунига қадар давлат дастурлари асосида ичимлик суви ўтказиш ишлари режалаштирилиб ижроси назоратга олинган.