Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Уктам Рустамовичнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам ТАБРИГИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Азиз элдошлар!

Авваламбор сизларни, сизлар орқали барча юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз байрам – давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик шодиёнаси билан чин қалбимдан табриклайман!

Мустақиллик халқимизнинг асрий орзусини рўёбга чиқариб, ўз ҳаёти ва келажагини эркин барпо этиш, озод ва обод Ватан пойдеворини яратиш  имконини берди. Инсоний қадр-қимматимизни, ғурур ва шаънимизни,  миллий давлатчилигимизни тиклади. 

Мустақилликнинг  сўнгги  беш йили мобайнида ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилган ислоҳотлар ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳаларида янгиланиш ва туб ўзгаришларга замин ҳозирлади ва инсонпарварлик сиёсати натижасида одамлар бахтни ҳис қила бошлади.

Қадрли элдошлар!

Энг улуғ ва энг азиз байрам барчамизга муборак бўлсин!

Эришаётган ютуқларимиз бардавом, турмушимиз фаровон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!