Ҳайрия тадбири


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ёрдамга муҳтожларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва иссиқ кийимбош етказиш борасидаги вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимовнинг топшириғига асосан бугун туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси Жалолбек Рўзимов “Боғуроғлар” маҳалласида бўлиб, Интизор Жумагалдиева ва Гулноза Атажоновалар хонадонида бўлди.

Фуқаролар мурожаатини тинглаган туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси Ж.Рўзимов Г.Атажонова фарзандларига иссиқ кийим-бош ва И.Жумагалдиевага озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Ҳар иккала фуқарога мурожаатлари ижроси юзасидан кўмир етказилиши белгиланди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.