Зафар Абдиримов чет элга ишлаш учун кетган фуқаролар билан суҳбатлашди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани ҳокими Зафар Абдиримов ва сектор раҳбарлари чет элга ишлаш учун кетган фуқаролар билан telegram ижтимоий тармоғи орқали суҳбатлашди.

Бугунги кунда туманда 13579 нафар миграциядаги фуқаролар бор.  Учрашувда иштирок қилган 55 нафар миграциядаги фуқаролар туман ҳокимига мавжуд  муаммолари юзасидан мурожаат қилдилар. Хусусан, иш бандлиги, уй-жой билан таъминлаш, ер масалалари ва шу каби бир қатор мурожаатлар масъулларга ўрганиш учун йўналтирилди.

Шунингдек, туман ҳокими томонидан чет элга ишлаш учун кетган фуқароларнинг тармоқда алоҳида гуруҳларини шакллантириш, улар билан доимий алоқани йўлга қўйиш, суҳбатлашиб бориш, муаммоларини ўрганиб, ижобий ечим топиш юзасидан топшириқлар берилди.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.