ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Ҳазорасп тумани Бешта қишлоғида яшовчи фуқаро Хакима Ғофурова томонидан Бешта қишлоқ хўжалик ер харитасининг 458қ контурида ўзбошимчалик билан 600.0 квадрат метр ер майдонини эгаллаб олганлиги сабабли, Кадастр агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси Ҳазорасп туман бўлими инспекторлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-модда 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жаримага тортилди.

 

Изоҳ: Фуқораларга шуни маълум қиламизки, МЖтКнинг 60-модда 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.

 

О.Юсупов,

Кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғи.