ҲУРМАТЛИ ҲАЗОРАСПЛИК ФУҚАРОЛАР!


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ҲУРМАТЛИ ҲАЗОРАСПЛИК ФУҚАРОЛАР!

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ “OPENBUDJET.UZ” ПОРТАЛИ ОРҚАЛИ ИШЛАТИЛИШИДА ФАОЛ ИШТИРОК ҚИЛИНГ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан Ҳазорасп туманида ўтказиладиган “Ташаббусли бюджет” нинг 2022 йил иккинчи мавсуми учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” махсус ғазна ҳисоб варағига 5 188 837 минг.сўм (даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 825000 минг.сўм, маҳаллий бюджет ҳисобидан 4088753 минг.сўм, жамғармадаги қолдиқ 275084 минг.сўм) маблағ ажратилган.


Ҳурматли фуқаро!

Сиз ўз ҳудудингиздаги ечимини кутаётган муаммолар бўйича ўз таклифларингизни 15-июлдан 3 августгача бўлган давр оралиғида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг (https://openbudget.uz) порталига жойлаштириб, (4 августдан 23 августгача модерация) 24 августдан 12 сентябргача бўлган давр оралиғида овоз бериш жараёнида иштирок этишингиз мумкин.


Фақат сиз билдираётган таклифларнинг умумий қиймати 1,2 млрд сўмдан ошмаслиги зарур.

Азиз Ҳазорасплик фуқаролар! “Ташаббусли Бюджет” нинг 2022 йил иккинчи мавсумида фаол иштирок қилишингизни сўраб қоламиз.

Ҳазорасп туман молия бўлими.