Туман ДСИ бошлиғи Д.Матяқубовнинг ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман 4-сектор ҳудудида 11 та маҳаллаларда, 6 669 та хонадонлар мавжуд бўлиб, улардаги 11 078 та оилада 39 862 нафар аҳоли истиқомат қилади.

4-сектор ҳудудида “Темир дафтар”га 627 та оила киритилган бўлиб, 580 таси дафтардан чиқарилган, ҳозирги кунда 47 та оила “Темир дафтар” рўйхатида, “Ёшлар дафтари”га киритилган 56 нафар ёшлардан 31 таси тегишлича ёрдамлар кўрсатилиб дафтардан чиқарилган ҳамда “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи учун хатов ўтказилиб 1395 нафар хотин-қизлар тегишли тоифаларга кўра дафтарга киритилиб, уларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш учун йўл хариталари ишлаб чиқилиб ижроси назоратга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли, 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 16 февралдаги (07-1-352-сонли) топшириғига асосан, жойларда халқ билан мулоқот ва маҳаллабай ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини долзарб муаммоларини тезкор ҳал этиш мақсадида сектор раҳбари томонидан ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирокида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ва ёшлар учрашувлари ўтказилиб келинмоқда.

Бундан ташқари, Давлат солиқ қўмитасининг топшириғига асосан сектор раҳбари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда аёллар фаоллари билан биргаликда ҳар ойда 2 маротаба қилиниши керак бўлган ишлар муаммо ва камчиликлар бўйича учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

2023 йилнинг 3 ойида 4-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда жами 12 маротаба оммавий сайёр қабуллар ўтказилди ва ўтказилган қабулларда жами 294 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланди.

Қилинган мурожаатларни таҳлили шуни кўрсатдики, қабуллар давомида 3 карра солиқ қўлланилганлиги, коммунал соҳа (йўл, кўприк, канализация, ичимлик суви, газ, электрэнергия таъминоти, кўп қаватли уйлар таъминоти) доимий иш ва имтиёзли кредит, моддий ёрдам ва уй-жой билан боғлиқ масалаларда нисбатан кўпроқ мурожаатларни ташкил қилди.

Ўтказилган сайёр қабулларда жами 101 та мурожаатлар келиб тушнган, мурожаатларнинг 64 тасида (63.4 фоиз) муаллифларнинг талаблари қаноатлантирилди, 18  таси (17,8 фози) бўйича муаллифларга асосли тушунтиришлар берилди, 19 таси (18,8 фоизи) ҳозирги кунда ўрганиш жараёнида.

Сектор раҳбари ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда амалга оширилган ишлар:

Сектор ҳудудидаги фуқароларга ва тегишли дафтарларга киритилганларга белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш, мавжуд муаммоларини ҳал этишда доимий кўмак бериб бориш ишлари ташкил этилди.

Сектор раҳбари ташаббуси билан сектор ҳудудидаги маҳаллалардаги фуқаролар мурожаатлари турларига қараб амалга оширилган ишлар:

- доимий иш жойларига жойлаштириш орқали 93 нафар;

- ЯТТ ташкил этиш орқали 42 нафар;

- ўзини-ўзи банд қилиш орқали 240 нафар;

- иш ўрнини легаллаштириш орқали 10 нафар;

- имтиёзли кредитлар ажратиш орқали 174 нафар;

- жамоат ишларига жалб қилиш орқали 70 нафар;

- 10 йил муддатга экин ерлари ажратиш орқали 206 нафар;

- ўз қизиқишлари бўйича касб-ҳунар ўқитишга йўналтириш орқали 23 нафар;

2023 йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида умумий ҳисобда 4-сектор ҳудудидаги 858 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди.

“Темир дафтар” бўйича:

4-сектор раҳбари томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Темир дафтар” ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг “хонадон дафтари” юритилди.

Сектор ҳудудидан ҳозирги кунда 47 та эҳтиёжманд оилалар (198 нафар) оила аъзолари, “Темир дафтар”га киритилган.

Эҳтиёжманд оилаларнинг оилавий шароити ўрганилди ва шундан келиб чиқиб, уларнинг 2 таси ўта мухтож, 44 таси муҳтож, 1 таси вақтинча муҳтож оилалар тоифасига киритилган.

“Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида:

Сектор ҳудудидан ҳозирги кунда 50 та эҳтиёжманд оилалар “Темир дафтар”га киритилган.

Эҳтиёжманд оилаларнинг оилавий шароити ўрганилди ва шундан келиб чиқиб, уларнинг 2 таси (4,0 %) ўта мухтож, 47  таси (94,0  %) муҳтож, 1 таси (2,0 %) вақтинча муҳтож тоифасига киритилган.

Ўз навбатида “Темир дафтари”да рўйхатда турган оилаларга жорий йилда жами, 13 млн. 460 минг сўмлик турли хил ёрдамлар кўрсатилган.

(Мисол учун, 4-сектор ҳудудида яшовчи Атажонов Атажон Боғбековичнинг фарзанди Атажанов Сирожбекни даволатиши учун 4 млн. сўмликмоддий ёрдам пули ажратилди).

 “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида:

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сектор ҳудудидаги маҳаллалар “хонадонбай” ва “маҳаллабай” ўрганилиб улардаги аёлларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, еҳтиёжманд, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож аёлларни аниқлаш, ҳамда “Аёллар дафтари”га киритган ҳолда ёрдамлар бериш учун туманнинг 4-сектор ҳудудидаги аёллардан анкета сўровномалари олиниб, ишчи гуруҳ томонидан ёрдам кўрсатилиши зарур деб ҳисобланган 1395 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичида рўйхатга киритилиб уларга ўз навбатида қуйидагича ёрдамлар кўрсатилди:

- бандлигини таъминлаш орқали 210 нафар;

- тадбиркорликга йўналтириб, имтиёзли кредитлар ажратиш орқали 50 нафар;

- 2 нафар хотин-кизларга ижара компенсациялари ташлаб берилди;

- 113 нафарига 135 млн. 600 минг сўм моддий ёрдамлар ажратилди,

- “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга белгиланган 6 та тур бўйича жами 375 та ёрдамлар кўрсатилди, ҳозирги кунда ҳам “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичида рўйхатга киритилган хотин-қизларга ёрдам бериш ишлари давом еттирилиб келинмоқда.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида:

Жорий йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида юборилган онлайн аризаларга кўра ижтимоий қўллаб-қувватлашга мухтож деб топилган ишсиз ёшлардан
55 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб ҳозирги кунда 31 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилди, шундан:

- тўлов контракти қоплаб берилган ёшлар 16 нафарига, 47 млн. 300 минг сўмлик;

- даволаниши учун бир марталик моддий ёрдам ажратилган ёшлар
2 нафарига 2 млн. 2400 минг сўмлик;

- экин экиш учун 10 йил муддатга ер майдони ажратилган ёшлар
1 нафар;

- асбоб-ускуна билан таъминланган ёшлар 7 нафарига 27 млн. 600 минг сўмлик;

- бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилган ёшлар 5 нафар.

2023-йилда сектор ҳудудидаги 31 нафар ёшларга, 77 млн. 300 минг сўмлик амалий ёрдамлар кўрсатилди ва бу борадаги ишлар давом еттирилиб келинмоқда.

Сектор ҳудудида олиб борилган ободонлаштириш ишлари бўйича:

Жорий йилнинг ўтган даврида жамоатчилик ва сектор раҳбари ташаббуси билан:

Мухомон маҳалласи ҳудудидаги 4 йўл кесишган чорраҳага автомобиллар ва пиёдалар ҳавсизлиги учун сектор раҳбари ташаббуси билан ҳомийлар ёрдамида светафор жамланмаси ўрнатилди.

Мухомон маҳалласи ҳудудидаги 39-сон умумий ўрта таълим мактабига олиб борувчи ички таъмирталаб йўлга 1 км асфалът қопламаси ётқизилиб, 30 та тунги ёриткичлар ўрнатилди.

Янги ҳаёт маҳалласи ҳудудидаги ички таъмирталаб йўлнинг 1,2 км қисмига асфалът қопламаси ётқизилди.

Наврўз маҳалласи ҳудудидаги ички таъмирталаб йўлнинг 1,2 км қисмига асфалът қопламаси ётқизилди.

Буюк сиймо маҳалласи ҳудудидаги 860 та хонадонларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун 3,6 км ичимлик суви тармоғи ўтказилди.

Туман марказидаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабининг 100 йиллик юбилейини кенг миқёсда нишонлаш мақсадида, мактаб сектор раҳбари ва ҳомийлар ташаббуси орқали тўлиқ мукаммал таъмирлашдан чиқарилди.

Ишчилар маҳалласи ҳудудидаги 1, 11-сон мактаблари ҳамда 3-сон ДМТТ олдиларидан ўтган пиёдалар йўлакчасининг 1,2 км қисми бетонлаштирилиб,
33 та тунги ёриткичлар ўрнатилди.

Мухомон маҳалласидаги авто бекат сектор раҳбари ташаббуси билан тадбиркор Кличов Мардонга 33,0 млн.сўм имтиёзли кредит ажратиб берилиб замонавий қулайликларга эга авто бекат ташкил қилинди ҳамда шу бекатда озиқ-овқат дўкони ташкил қилиниб, 2 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланди.

Мухомон маҳалласи ҳудудидаги Бунёдкор 2 кўчасининг 500 метр қисмига ҳомийлик асосида асфал ёткизилди;

Ойбек маҳалласи ҳудидаги 1 км йўлларга асфалът копламалари ётқизилди.

Ишчилар маҳалласи А.Навоий кўчасида яшовчи 20 та оилаларга ичимлик суви тармоғи ўтказиб берилди.