Ташаббусли Бюджет


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида” ги  КҚ-213-IV-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгашининг 2021 йил 28 апрелдаги “Ҳазорасп туман маҳаллий бюджети маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги №57-249-сонли қарорига қарори қабул қилинган.

Ушбу қарорларни ижросини таъминлаш юзасидан Ҳазорасп туманида 2022 йил феврал ойида ўтказиладиган “Ташаббусли Бюджет” учун Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгашининг қарорлари билан “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” махсус ғазна ҳисобварағига 6 403 589 минг.сўм (даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 2314837 минг.сўм, маҳаллий бюджет ҳисобидан 4088752 минг.сўм) маблағ йўналтирилди.

“Ташаббусли Бюджет” жараёнида иштироф этиш учун Сиздан биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “openbudjet.uz” порталидан рўйхатдан ўтишингиз сўралади ва рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз тегишли ҳудуд (туман/шаҳар) ни танлайсиз ҳамда “openbudjet.uz” ахборат парталида бир маротаба таклиф қолдириш ва бир таклифга овоз бериш имкониятига эгасиз.

Агарда сизда “openbudjet.uz” ахборат порталидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлмаса, ўз овозларингизни тегишли туман молия бўлимига, низомда кўрсатилган маҳсус шаклга мувофиқ ёзма равишда таклифларингизни қолдиришингиз мумкин. Фақат сиз билдираётган таклифларнинг умумий қиймати 1 млрд сўмдан ошмаслиги зарур.

 

Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича ўз таклифлар билдиришлари мумкин:

1.Ўз ҳудудингиздаги ичимлик суви ва ёритиш тизими билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш

2.Яроқсиз ҳолатга келган ички йўлларни таъмирлаш ёки асвалт ётқизиш

3.Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш ёки моддий техник базасини кенгайтириш

  1. Тиббиёт ташкилотларини таъмирлаш ёки моддий техник базасини ривожлантириш
  2. Маданият ва бошқа ташкилотларни таъмирлаш ёки моддий техник базасини ривожлантириш
  3. Умумфойдаланишдаги яъни жамоатчилик аҳамиятига эга бошқа объектларни таъмирлаш ёки қуриш тадбирлари

Азиз Ҳазорасплик фуқаролар таклиф бериш жараёни жорий йилнинг 1-февралдан бошланади, ушбу “Ташаббусли Бюджет” жараёнида фаол иштирок қилишингизни сўраб қоламиз.

 

Ҳазорасп туман молия бўлими.