Аҳолини рўйхатга олиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан тарғибот ишлари режа асосида олиб борилмоқда.
Бу борада Ҳазорасп туманида ҳам статистика бўлими мутахассислари томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Яъни тумандаги умумтаълим мактабларида бўлиб, тарғибот тадбирларини ўтказмоқдалар.
Жумладан, куни кеча 48-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тарғибот тадбирида 2023 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш, унинг мақсади, мазмун-моҳияти ва аҳамияти борасида маълумотлар берилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.