ТЕМИР ИНТИЗОМ – ЮКСАК ТАФАККУР БИЛАН БУ ХАВФНИ ЕНГАМИЗ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 Муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида куни кеча, 28 июль куни ҳудудларда коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғлишда давлатимиз раҳбари бутун дунёда COVID-19 тарқалиши ҳамон давом этаётгани. мамлакатиимизда охирги беш кунда инфекция юқтирганлар сони 3 мингтага кўпайиб, 21 минг 700 нафарга етгани, Ўзбекистонда карантин талаблари муддати 15 августгача узайтирилгани,  ҳозирги вазият пандемияга қарши кураш ишларини янада кучайтиришни талаб этаётгани ва бу борада ҳудудларда долзарб бўлиб турган масалалар кўриб чиқилиб, қўшимча вазифалар белгиланди.

Шунингдек,  ҳокимликларга коронавирусга ихтисослашган шифохоналар ташкил этиш, интенсив ва реанимация ўринларини кўпайтириш, уларни зарур тиббий жиҳозлар ва дори-дармон билан таъминлаш вазифаси қўйилди.  Давлатимиз  раҳбари оғир касаллар аҳволини енгиллаштирадиган тиббий ускуналар таъминоти масаласига  ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар.

 Ҳазорасп туманида вдеоселекторда белгилаб берилган  топшириқлар юзасидан туман ҳокими Ў.Машарипов раҳбарлигида  бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасига қарашли  90  шифо ўринга эга бўлган терапия  биноси касаллик тасдиқланмаган, аммо клиник белгилари мавжуд бўлган беморлар учун 100 шифо ўринли правизор бўлими учун, COVID-19 коронавирус  инфекцияси аниқланган ёки гумон қилинган ҳолларда изоляция хоналарига госпитализация қилинган беморларни тиббий кузатув олиб бориш  ва даволаш учун 70 шифо ўрнига эга бўлган болалар бўлими биноси госпитал бўлим учун  захира шифо ўринлари тайёрлаб қўйилди. Захира ўринлар беморлар ётиши учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Шунингдек, беморлар учун зарур бўладиган кислород балонлар захираси яратилиб, 50 миллион сўмлик 175 та шахсий ҳимоя воситаси (комбинзон) олиб берилди. Ҳозирги кунда аҳолига 10 та тез тиббий ёрдам ва 4 та мобилъ  бригадалари тиббий хизмати кўрсатилмоқда. Бундан ташқари ЮКБ ташкил этилган госпитал бўлимга иккита конденционер олиб берилилиб,  ТТЁ бўлимига 11 планшет олиб берилиши режалаштирилди.  

Ҳозирги кунда Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси юкумли касалликлар бўлимида 80 шифо ўринга мўлжалланган  госпитал бўлими фаолият олиб бормоқда.

Шуннигдек, давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида карантин даврида бирор бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими “соат”дай аниқ ишлаши кераклиги таъкидланди.   

“Ҳозирги шароитда касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз. Шунинг учун аҳоли саломатлигини сақлаш, айни пайтда темир интизом билан ҳамма ишларни давом эттиришимиз керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Дарҳақиқат, бугунги синовли кунларда ҳар биримиз эътиборли бўлиб, ҳеч қандай хавотир ва ваҳимага берилмасдан, ҳамжиҳат бўлиб, хотиржамлик билан иш тутишимиз лозим. Белгиланган гигиеник талабларни ўз вақтида бажариб, зарурат бўлмаса уйдан кўчага чиқмай, кўчага чиқсак  ниқоб тақиб ва ижтимоий масофа сақласак, 65 ёшдан ошган нуронийларимиз, ота-оналаримиз иложи борича уйда қолишса, юқумли касалликнинг олдини олишга катта ҳисса қўшган, яқинларимиз ҳамда оиламизни ҳимоя қилган бўламиз  ва Муҳтарам Президент айтганларидек, бу хавфни “Темир интизом – юксак тафаккур” билан енгамиз.  

 Ж.УСМАНОВА,

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.