ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ИШСИЗЛИККА БАРҲАМ БЕРИЛАДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида тегишли мутасаддилар иштирокида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш борасида туманда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда ишбилармонлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад эса битта. У ҳам бўлса оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини кенг оммалаштириш орқали ҳар бир оиланинг барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш ва ишсизликка барҳам беришдир.

Туман ҳокимининг тадбиркор Жасур Матёқубов хонадонига ташрифи ҳам айнан шу мақсадда бўлди. Тадбиркор бугунги кунда ўз оиласида 12 нафар ишсиз аёлларни жалб қилган ҳолда кўрпа ва сумкалар тикиш билан шуғулланади.
Тикилган кўрпалар қошлар билан безатилиши натижасида янада чиройли бўлиб, кўзни қамаштириши билан харидоргирдир.
Туманимиз раҳбари тадбиркор фаолияти билан танишар экан, унинг фикрларини тинглади. Оилавий тадбиркорлигини кенгайтириш мақсадида фойдаланмай ётган ташландиқ бинони таъмирлаб, ўз фаолиятини кенгайтириш фикрини билдирди.
Туман ҳокими томонидан тадбиркор айтган бино бориб кўрилди ва ўрганиш учун тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.