САЙЁР ҚАБУЛ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун 1-сектор ҳудудидаги Ғафур Ғулом маҳалласида Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда Халқ қабулхонаси мудири Султонмурад Ходжамуратов, идора-ташкилот раҳбарлари ва фуқаролар иштирок этишди.

Қабулда туман ҳокими томонидан ҳар бир фуқаронинг мурожаати тингланди ва ижроси бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида мурожаатлари ижобий ҳал бўлган фуқаролар ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.