САЙЁР ҚАБУЛ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар моҳиятини англаган ҳолда, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди раҳбарлар борки, ўзи ёки ташкилоти ва аҳоли ўртасида юзага келган бўшлиқни тўлдириш, халқ билан яқин бўлиш ва муаммоларини ўрганиб, ёрдам кўрсатиш мақсадида мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланиб, сайёр қабул ва турли учрашувлар ўтказмоқдалар.

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ҳам бугун “Амударё” маҳалласидаги 12-сонли мактабда аҳоли билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Сайёр қабулда Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок қилди.

Қабул давомида фуқаролар моддий ёрдам, фарзанди ўқиши учун контракт пули, бола пули, кадастр хужжатлари ва шу каби масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

Аксарият муаммоларга шу жойнинг ўзида ечим топилди ва муддат талаб қиладиганлари тегишли туман ташкилот раҳбарларига топширилди ва ижроси назоратга олинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.