PIRLS - 2021 халқаро тадқиқоти Ҳазорасп туманидаги 2-сонли мактабда тажриба-синов тариқасида ўтказилди
Автор:
Сабрижамил
Ҳазорасп туман 1-сектор ҳудудида жойлашган 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида бугун 20-октябрь куни PIRLS - 2021 халқаро тадқиқоти доирасида тажриба-синов жараёнлари ўтказилди.
Ушбу тадқиқотда 5-синфлардан 49 нафар ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, ўқитувчилар ва мактаб раҳбарлари қатнашдилар.
Тажриба синов ўтказишдан мақсад ўқувчилар берилган матнни ўқиб тушуниш даражасини баҳолашдир.
Тажриба синов жараёнида ўқувчилар, ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб раҳбарлари тақдим этилган сўровномага жавоб бердилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.