ҲОКИМ ҚАБУЛИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Туман ҳокими Ўктам Машарипов томонидан ўтказилаётган шахсий қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”.

Бугун ҳам туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири С. Ходжамуратов ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Мурожаатларнинг кўпчилиги шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Баъзи мурожаатлар рад этилиб, баъзилари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қабулга келган фуқароларнинг муддат талаб қиладиган муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.