ҲОКИМ ХАЖАРБИБИ РЎЗМЕТОВА ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Барчамизга маълумки, байрам арафаларида, қолаверса синовли дамларда ўзгалар кўмагига муҳтож оилаларга хурсандчилик улашиш халқимизга хос эзгу фазилатлар сирасига киради.

Ҳазорасп туманида туманимиз ҳокими Ўктам Машарипов томонидан кам таъминланган оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан доимий хабар олинмоқда.

Жумладан, бугун ҳам шундай эзгу ишлар амалга оширилди. Яъни Пахлавон Махмуд маҳалласида яшовчи Хажарбиби Рўзметова хонадонига Ўктам Машарипов ташриф буюрди. Хажарбиби опа билан самимий суҳбатлашиб, муаммоларини тинглади. Тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган ўғлига таклиф ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, Х.Рўзметовага ногиронлик аравачаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қизил Ярим Ой Жамиятининг санитария-гигиена воситалари жамланмаси ҳам етказилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.