ҲОКИМ ХАЛҚ БИЛАН БАҲАМЖИҲАТ ИШЛАСА бу ҳамжиҳатлик ватанимиз равнақига пойдевор бўлади


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманида тадбиркорлар сафи кундан кунга ошмоқда. Бу эса туманда олиб борилаётган ишларнинг тўғри ташкил этилганлигидан, десак муболаға бўлмайди. Чунки, ҳеч бир соҳа ва фуқаро йўқки Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов назаридан четда қолса. Бир кун кексалар, ногиронлар, кам таъминланганлар, касалхонадаги беморлар ҳолидан хабар олсалар, бир кун мактаб, боғчаларда, маҳаллаларда бўлиб аёллар, ёшлар билан учрашсалар, яна бир кун қишлоқ ҳўжалиги, чорвачилик, боғдорчилик ва тадбиркорлар фаолияти билан танишиб, камчиликлар бўлса бартараф этиб, уларни қўллаб-қувватламоқдалар. Шу боис бугун Ҳазорасп ривожланиб, юксалиш сари қадам босмоқда. Буни тумандаги тадбиркорлар сафи кўпайиб, ишсизлар сони камайиши баробарида ҳам кўришимиз мумкин.

Жумладан, туман ҳокими Ўктам Машарипов бугун тадбиркор Нурали Матназаровнинг тадбиркорлик фаолияти билан танишиш мақсадида тикувчилик цехида бўлди. Тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди, корхона ходимлари билан суҳбатлашди ва тадбиркор фикрини тинглади. Туман ҳокими кредит олиб корхонани янада кенгайтириш лозимлиги, бу борада қўллаб-қувватлашини ҳамда ўз таклиф, тавсияларини берди.
Дарҳақиқат, туман ҳокими ҳалқ ичига кириб бориб, аҳоли дардини эшитиб, қувончу ташвишига шерик бўлиб, халқ билан баҳамжиҳат ишласа, бу ҳамжиҳатлик албатта, ватанимиз равнақига пойдевор бўлади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.