ОЧИҚ МУЛОҚОТ “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ўтказилди

Ҳазарасп туман ҳокимлиги биносида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида  вилоят Қўриқлаш бошқармаси Тупроққалъа ва Ҳазарасп тумани қўриқлаш бўлими шахсий таркиблари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқот давомида туман прокурори ўринбосари Б.Эшназаров, Урганч ҳарбий прокурори катта ёрдамчиси Н.Ғафуров, туман  Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғининг ўринбосари   Т.Рахманов,  туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи суриштирувчиси Б.Отахонов ва “Саидбоғдод” жомъе масжиди имом хатиби И.Жуманиёзовлар қатнашди.

Унда соҳа мутахассислари томонидан “Миссионерлик ва прозелетизм фаолиятининг шакллари, ижтимоий хавфи ва олдини олиш услублари”, “Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар”, “Коррупцияга қарши кураш – долзарб вазифа” мавзулари, йўл ҳаракати қоидаларидаги янгиликлар, содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг салбий оқибатлари ҳамда охирги давр мобайнида содир бўлган фавқулодда ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Очиқ мулоқот сўнгида йўл-транспорт ҳодисаларининг аянчли оқибатлари акс этган видеоролик намойиш қилинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.