ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

Энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги шодиёналари тобора яқинлашмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ушбу қутлуғ айёмни муносиб кутиб олишга қизғин тараддуд кўрилмоқда. 

Байрам олдидан туманимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги тадбирлари ўтказилиб, маҳаллаларда ва меҳнат жамоаларида теварак-атрофни тартибга келтириш, ободонлаштириш, ариқ-зовурлар, ҳиёбонларни тозалаш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.  

Бугун ўтказилган тадбир ҳам Ободонлаштириш ва тозалик ойлиги доирасида бўлиб ўтди.

Тадбирда қатнашган туман ҳокими Ў.Машарипов тоза-озода, обод жойда файзу барака бўлишини, ушбу ойликни юқори савияда, кенг аҳоли иштирокида ўтказиш лозимлигини, Мустақиллик байрами арафасида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ўтказилиши энг улуғ, энг азиз айёмни  муносиб нишонлашга хизмат қилиши борасида гапириб ўтди.

Тадбирда Ҳазорасп тоза ҳудуд ДУК, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси туман бўлими, туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Дарҳақиқат, байрамлар олдидан умумхалқ ҳашарлари уюштирилиб, хонадонлар, маҳалла, кўча ва хиёбонлар, гузарлар, муқаддас қадамжоларни янада обод қилиш яхши анъанага айланган. Халқимизга хос бундай хайрли ишларда пок ниятларимиз, эзгу орзу-мақсадларимиз ўз ифодасини топмоқда. 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.