Коррупция жамият кушандаси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун туман ҳокимлигида тиббиёт ходимлари иштирокида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзуда йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Ўктам Машарипов, туман прокурори Дилшод Мадиримовлар иштирок этиб, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар,
ушбу иллатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган таъсирчан чоралар, коррупция — жамият кушандаси эканлиги борасида атрофлича тушунчалар бериб ўтдилар.

Шунингдек, коррупциянинг олдини олиш, унга барҳам беришда фақат давлат ва ҳукуматнинг кучи билангина эришиб бўлмаслигини, мазкур ижтимоий иллатга қарши бутун жамият, барча фуқаролар оёққа турмоғи, курашмоғи зарурлигини, ҳар қандай жамият учун ушбу жиноятга қарши курашиш энг долзарб масалалардан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.