Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг юзинчи сессияси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар мухофазасини  янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сонли Фармонида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини тадбиқ этиш юзасидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳақида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар мухофазасини  янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021-йил 2 ва 9-ноябр кунлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселекторда йиғилишида белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан Ҳазорасп туман ҳокимининг 2022 йил 28 сентябрда 407-12-174-Q/22 қарори қабул қилинган.

Туманда “Яшил макон” умуммиллий лойихасини амалга оширишга пухта тайёргарлик кўрган ҳолда, белгиланган чора-тадбирлар  доирасида устивор вазифалар белгиланган.

Туман худудида ҳар йили 1 млн. 17 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экиш, мавжуд яшил майдонларни 30 фоизгача ошириш, маҳаллаларда “Яшил боғлар”, “Яшил жамоат парклари”ни барпо этиш, дарахтларни экиш ва парвариш қилиш соҳасида бошқарув тизимини  такомиллаштириш, кўчатларни ташкил қилиш, экилган дарахтларни тизимли суғоришни самарали фаолиятини таъминлаш, бу ишларга кўнгилли ёшлар ва ахолини жалб қилиш ишлари бўйича Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими рахбарларига тавсия этилган.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича 2022 йилнинг куз мавсумида манзарали ва мевали дарахтлар ва бута кўчатларни экишнинг тумандаги прогнози ва соҳалар бўйича прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилганлиги  бўйича маҳаллаларда, ахоли яшаш манзилларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу тадбирларга туман экология ва атроф мухит мухофазаси инспекцияси ва ички ишлар бўлими ҳодимлари, шунингдек маҳаллалар фаоллари жалб қилинган.

Шундай бўлсада, туманда кўкаламзорлаштириш, дарахт кўчатларини экиш, уларнинг парвариши бўйича қилинаётган ишларда камчиликларга йўл қўйилган.

Экилган дарахтларнинг парвариши, уларнинг униб кетиши юзасидан ҳамма жойда ҳам самарали иш олиб борилмаяпти.

Туман экология ва атроф мухит мухофазаси инспекцияси юқорида кўрсатилиб ўтилган масалалар ечими бўйича олиб борилаётган ишлари қониқарли деб бўлмайди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, масалани мухокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
6 ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар мухофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сонли Фармонида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини тадбиқ этиш юзасидан белгиланган вазифалар рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Туманда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига пухта тайёгарлик кўрган ҳолда, самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқилсин ва уларнинг амалда бажарилиши таъминлансин.
  3. Қуйидагилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бажарилиши зарур бўлган устивор вазифалар этиб белгилансин:

         -туман худудида ҳар йили 1 млн. 17 минг туп дарахт ва буталар кўчатлари экиш ва сифатли парвариш қилиш, мавжуд яшил майдонларни 30 % гача етказиш;

         -экилган дарахтларнинг кўкариб кетиш учун шароитлар яратиш, уларни суғориш тузилмаларини қайта кўриб чиқиш ва самарали фаолиятини таъминлаш;

         - Кўчатлхоналар ташкил қилишни тизимли йўлга қўйиш, иқлим ва тупроқ шароитларини ҳисобга олган холда, туманнинг иқлимига мос хорижий манзарали дарахтларни маҳаллийлаштириш;

         - Ҳар бир дарахтни парвариш қилиш учун масъул бўлган шахсларни белгилаш, дарахтларни нобуд қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш, бу йўналишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш;

         - Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталар қимматбахо навларининг кесилишига мароторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилиши боис, жисмоний ва юридик шахслар билан тарғибот ишларини самарали ташкил қилиш;

         - 2022 йилнинг 1 апрелдан аҳоли томонидан дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш бўйича хуқуқбузарлик ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва маълумотларни тагдим қилган аҳоли вакиллари рағбатлантирилиши, хуқуқбузарларга жавобгарлик белгиланганлиги туман аҳолисига етказиш.

  1. Туман ҳокимининг сохалар бўйича ўринбосарлари: ҳар йили феврал ва сентябр ойларида дарахт экиладиган худудларни манзилли рўйхатини шакллантириб, суғориш тизимининг самарали ишлашини таъминласинлар.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосари С.Қўшимов худудларда дала четларига, канал ва коллекторлар бўйларига, ахоли томорқалари ва ўрмон хўжалиги ерларига, туман ҳокимининг ўринбосари О.Абдиримов автомабил йўллари бўйларига, туман маркази ва “Ёшлар боғи”да туман ҳокими ўринбосари С.Қурёзов ижтимоий соха объектларида, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчанов маҳаллаларда масъул рахбарларни жалб қилган ҳолда дарахт экишнинг сони ва турлари бўйича, уларнинг кўкариб кетиш, суғориш тизимини  ташкил қилиш учун шахсан маъсул этиб белгиласинлар.
  3. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (М.Эшчанов) ҳамда  Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими (Ш.Абдиримов), туман Экология ва атроф муҳитни мухофазаси инспекциясига “Яшил макон” лойиҳаси бўйича вазифаларнинг мазмун мохиятини ахоли ва ёшлар ўртасида тарғиб қилиш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш  вазифаси топширилсин.

Ушбу тадбирларга ахолининг кенг қатламларини, ёшларни жалб этиш таъминлаш тавсия этилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати рахбари (Ж.Усманова) ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси Ш.Қурёзов зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                          У.Машарипов