Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг юзинчи сессияси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги ЎРҚ-742-сонли  Конунига мувофик, халк депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги "2022 йил учун Хоразм вилояти махаллий бюджетини тасдиклаш тўғрисида"ги VI-40-67-12-0-Q/21-сонли карори, халк депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ҳазорасп туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги карори билан туман махаллий бюджети харажатлари  173 235,0 млн.сўм қилиб белгилаб берилган.

Туман махаллий бюджет даромадларининг 2022 йил 9 ойликда аниқланган режаси 46265,0 млн.сўм қилиб белгиланган бўлиб, махаллий бюджетга хакикатда тушган даромад 51371,1 млн.сўмни, режага нисбатан 5106,1 млн.сўмга, 111,9 фоизга ортиги билан бажарилган.

Туман маҳаллий бюджет харажатларининг 2022 йил 9 ойликда  режаси 163392,4 млн.сўм бўлиб, хакикатда қилинган харажатлар 160351,3 млн.сўм, режага нисбатан 98,1 фоизга бажарилган. Жумладан, 1-гурух харажатлар (иш хаки ва унга тенглаштирилган тўловлар) нинг аникланган режаси 100976,9 млн.сўм бўлиб, хакикатда 100552,9 млн.сўмга, режага нисбатан 99,6 фоизга, 2-гурух харажатлари (ягона ижтимоий тўловлар) режаси 15281,4 млн.сўм бўлиб, хакикатда 15133,2 млн.сўмга, режага нисбатан 99,0 фоизга, 4-гурух харажатлари (бошка харажатлар) аникланган режаси 47134,1 млн.сўм бўлиб, хакикатда 44665,4 млн.сўмга, режага нисбатан 94,8 фоизга ижро этилган.

2022 йил 9 ойликда юкори бюджет органларидан туман махаллий бюджетига ўтказиб бериладиган даромадлар 18771,0 млн.сўм ҳамда 58634,0 млн.сўм тартибга солувчи бюджетлараро трансферт ажратилган.

 Бунинг натижасида тумандаги бюджет ташкилотлар ходимларининг иш хакларининг  2-ярми хар ойнинг 1-5 саналарида, аванс тўловлари ҳамда ижтимоий нафакалар ва моддий ёрдам тўловлари 15-18 саналарида молиялаштирилиши таъминланган.

Бундан ташкари 2022 йил 9 ойликда тумандаги кам даромадли оилаларга 38.613,2 млн. сўмлик ижтимоий нафакалар ва моддий ёрдам тўловлари молиялаштирилиб берилиши таъминланган.

Хазорасп туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Ш.Хўжаниёзовнинг туман махаллий бюджетининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини атрофлича мухокама қилиб, Халк депутатлари Хазорасп туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Хазорасп туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Ш.Хўжаниёзовнинг туман махаллий бюджетининг 2022 йил 9 ойида бажарилиши тўғрисидаги хисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман хокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Рўзимов), туман давлат солик инспекцияси бошлиғи (Д.Матякубов) ва туман молия бўлими мудири (Ш.Хўжаниёзов) билан биргаликда туман махаллий бюджетига даромадлар кисмини солик турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажаришни таъминласин.
  3. Туман молия бўлими мудири (Ш.Хўжаниёзов)га:

-бюджетдан маблағ олувчиларнинг маблағ билан таъминланиш асослари мавжудлигини мунтазам тахлил килиб бориш ва бюджет маблағларидан сакланиш асослари мавжуд бўлмаган хамда ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига эришилмаётган бюджет муассасаларини кискартириш юзасидан туман хокимлигига,  тегишли туман бўлимларига мунтазам равишда таклиф киритиш;

-халк депутатлари туман Кенгашига махаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида хар чоракда хисобот бериб бориш вазифаси юклатилсин;

  1. Туман хокимлиги (Ж.Рўзимов) тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдикланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласинлар, солик солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салохияти мустахкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан максадли фойдаланиши бўйича катъий назорат ўрнатсинлар.
  2. Туман хокимлиги ахборот хизмати рахбари (Ж.Усманова) мазкур карорни туман хокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлансин.
  3. Ушбу карорнинг ижросини назорат килиш туман хокимининг биринчи ўринбосари Ж.Рўзимов хамда халк депутатлари туман Кенгашининг Махаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иктисодий ислохотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари буйича доимий комиссияси (Қ.Назаров) зиммаларига юклатилсин.

 

 

 

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                У.Машарипов