Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг бир юз саккизинчи сессияси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг бир юз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими З.Абдиримов, вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Қутлимуратова, "Юксалиш" умуммилий ҳаракатининг вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари С.Абдукаримова, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши котибият мудири Ёқуббой Қутлимуратов раислик қилди.

Сессия кун тартибида 9 та масала кўриб чиқилди. Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари эшитилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатлар фикри тингланиб, қарорлар қабул қилинди.

Сессия Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг расмий саҳифалари орқали яъни жонли эфирда "you tube" каналида ёритилди. 

https://www.youtube.com/watch?v=M2cjr5iENoE

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.