ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани 3-сектор худудидаги “Темир дафтар”даги оилаларга,

“Аёллар дафтари”га ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида 3-сектор раҳбари Х.Машариповнинг ахбороти ҳақида

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилганларни қўллаб қувватлаш, уларнинг доимий даромад манбаиларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлардан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳазорасп тумани 3-сектор худудидаги жами 10 та “Пичоқчи”, “Мунис Хоразмий”, “Гулзор”, “Минг Отлиқлар”, “Зиёлилар”, “Бўстон”, “Қовунчи”, “Жалоладдин Мангуберди”, “Ал-Хоразмий” ва “Пахловон Махмуд” маҳаллалари бўлиб, ушбу маҳаллалардаги 7907 та хонадонда 12647 та оила ва 44312 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини  ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш мақсадида, Ҳазорасп тумани ИИБ бошлиғи,
3-сектор раҳбари Х.М.Машарипов томонидан жойларга чиққан ҳолда, жисмоний шахслар билан уларнинг ижтимоий масалалари ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари билан тегишли фаолият соҳалари кесимида 13 та оммовий (сайёр) қабуллар ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабулларга ўз муаммолари билан келган 265 нафар фуқароларнинг 51 нафари томонидан 52 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг
31 таси ёки 59,6 фоизи қаноатлантирилган, 4 таси бўйича асосли тушунтиришлар берилган, 17 таси ҳозирги кунда ўрганиш жараёнида.

“Темир дафтар”га киритилган эхтиёжманд оилалар тўғрисида:

3-сектор раҳбари томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича Темир дафтар” ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг “хонадон дафтари” юритилган.

Эндиликда, Гулзор маҳалласида яшовчи Отаниёзова Шохида Шарипбоевна туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан жамоатчилик асосида, инспекторлик лавозиига жойлаштирилиб, меҳнат шартномаси тузилиб, бандлиги таъминланганлиги муносабати билан ва “Темир дафтар”дан чиқариш таклиф қилинмоқда.

“Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизлар тўғрисида:

Ҳозирги кунда 3-сектор худудидан “Аёллар дафтари”га киритилган Бандлиги таъминланадиган 738 ишсиз аёлларнинг 390 нафари ёки 52,8 фоизининг турли йўналишларда бандлиги таъминланган.

Шундан ишсиз бўлган 469 нафар хотин-қизларнинг 173 нафари ёки 36,8 фоизи (Пичоқчи МФЙдан 10 нафари, Гулзор МФЙдан 31 нафари, Минг Отлиқлар МФЙдан 2 нафари, Зиёлилар МФЙдан 18 нафари, Бўстон МФЙдан 25 нафари, Қовунчи МФЙдан 58 нафари, Ж.Мангуберди МФЙдан 3 нафари, Ал-Хоразмий МФЙдан 1 нафари, П.Махмуд МФЙдан 6 нафари)нинг бандлиги таъминланган.

Касб-хунарга ўқиш истагини билдирган 127 нафар хотин-қизларнинг
111 нафари ёки 87,4 фоизи, тадбиркорлик қилиш учун кредит олишда ёрдам сўраган 119 нафар аёлларнинг 52 нафари ёки 43,7 фоизига, томорқасидан даромад олиш истагини билдирган 23 нафар аёлларнинг 23 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Бундан ташқари боқувчисини йўқотган 110 нафар аёлнинг 110 нафари ёки
100,0 фоизига;

-Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 76 нафар аёлнинг 76 нафари ёки
100,0 фоизига;

-I гурух ногиронлиги бўлган 9 нафар хотин-қизларнинг 9 нафарига ёки
100,0 фоизи;

-II гурух ногиронлиги бўлган 67 нафар аёлнинг 67 нафари ёки 100,0 фоизига;

-Уй-жойи таъмирга муҳтож бўлган 2 нафар аёлнинг 2 нафари ёки
100,0 фоизига;

-Қаромоғида бир ва ундан ортиқ ногирон фарзанди бўлган 2 нафар аёлнинг
2 нафари ёки 100, фоизи;

-тиббий ёрдамга муҳтож бўлган 16 нафар аёлларнинг 16 нафари ёки
100,0 фоизига;

Ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган 1 нафар аёлнинг 1 нафари ёки 100,0 фоизига;

-Психологик ёрдамга муҳтож бўлган 4 нафар аёлнинг 4 нафари ёки
100,0 фоизи билан амалий ишлар олиб борилган.

Шунингдек, кредит олиш истагини билдирган 48 нафар хотин- қизларга тикувчилик, пиширқчилик, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги техникалари ва бошқа йўналишларда кредит маблағлари ажратилди. Шу билан бирга ердан самарали фойдаланиш ва оиласига даромад келтириш истагида бўлган 55 нафар хотин-қизларга сектор худудидаг фермер хўжаликлардан 0,25 сотихдан ер майдонлари ажратилиб, даромад манбаий яратилган.

Эндиликда сектор томонидан бандлиги таъминланган ва доимий даромад манбаи яратилган 276 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”дан чиқариш юзасидан таклиф киритилмоқда.

“ЁШЛАР ДАФТАРИ” га киритилган ёшлар тўғрисиада:

            3-сектор худудида– 8 841 та ёшлар рўйхатдан ўтказилган бўлиб, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар – 1 117 та.

Шундан:

-Ижтимоий ҳимояга мухтож ёшлар – 30 та;

            -Иқтисодий қўллаб-қувватлашга мухтож ёшлар - 127 та;

-Психологик қўллаб-қувватлашга мухтож ёшлар- 20 та;

-сектор худудидаги ишсиз ёшлар – 940 та;

-Тадбиркорликка кўмаклашиш орқали бандлигини таъминлаш бўйича:
3-секторда – 127 та;

-Касб-хунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш бўйича:
3-секторда – 94 та;

Жорий йил давомида ёшлар дафтарига киритилган 1117 нафар ёшларнинг
6 таси иш билан таъминланди, 18 таси касб-хунарга ўқитиш орқали, 23 таси
“1+1” дастури асосида тадбиркор ва хунармадларга бириктириш орқали, 42 таси тадбиркорлик учун кредит маблағлари ажратиш орқали, 319 тасига 79,75га ер майдони ажратиш орқали бандлиги таъминланди.

Эндиликда, иш билан таъминланган 7 нафар, имтиёзли кредит маблағлари ажратилган 22 нафар ва ер ажратилиб доимий даромад манбаий яратилган
319 нафар, жами сектор бўйича 348 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”дан чиқарилиши юзасидан таклиф киртилади.

Жорий йилнинг 3 ойи якуни бўйича иш натижалари, йўл қўйилган камчиликлар ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Натижада доимий даромад манбаи яратилган “Темир дафтар” даги оилалардан
1 таси, Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларнинг “Аёллар дафтари”дан чиқарилиши бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияларига асосан рўйхатда турган аёллардан 256 нафарини, “Ёшлар дафтари”да турган ёшлардан 302 нафарини рўйхатдан чиқариш юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашига тавсия қилинган.

Сектор худудидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” да қолаётганларнинг доимий даромад манбалари яратилиб, рўйхатдан чиқарилиши бўйича манзилли ишлар давом эттирилиши кўрсатиб ўтилган.

Кун тартибидаги масалани муҳокама этиб, Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп тумани 3-сектори раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Х.М.Машариповнинг сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган оилалар, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Мазкур ахборотдан келиб чиқиб, 3-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсиялари маъқуллансин ва 3-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган 1 та оила, “Аёллар дафтари”га киритилган иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган иловага асосан 256 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”дан, “Ёшлар дафтари”га киритилган ва иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган иловага асосан 302 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”дан чиқарилсин.
  3. 3. Ҳазорасп тумани ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Б.Собиров)га, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (М.Эшчанов)га ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда аҳоли даромадларини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўриш топширилсин.
  4. 4. Ҳазорасп туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ж.Мадримов)га аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилишга жиддий эътибор қаратиш вазифаси топширилсин.
  5. 5. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  6. 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи З.Оллақулиев ҳамда халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.

 

      Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси,

                   туман ҳокими                                                                                  У.Машарипов