ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

 2020 йил 20 декабрда бўшаб қолган 1-Тошсақа ҳамда 20-Ишчи сайлов округларига халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашига сайловлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига тўла мувофиқ равишда бўлиб ўтган сайловларда 4177 нафар сайловчи ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 62,0 фоизи қатнашди.

2020 йил 20 декабрда бўлиб ўтган сайлов якунлари ҳақидаги округ сайлов комиссияларининг баённомаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20 ва 97 - моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашига сайлов ўтказувчи Ҳазорасп туман сайлов комиссияси

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :

  1. Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашига бўшаб қолган сайлов округларидан сайланган депутатлар иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
  2. Мазкур қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ҳазорасп туман сайлов комиссияси котиби М.Саилхонов зиммасига юклатилсин.

 Ҳазорасп туман сайлов комиссияси раиси                                                      Қ.Иброхимов

 

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашига сайлов ўтказувчи Ҳазорасп туман сайлов комиссиясининг

2020 йил “21декабрдаги 15-сон қарорига ИЛОВА

 

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашига Бўшаб қолган сайлов округларидан сайланган депутатларнинг

Р Ў Й Х А Т И

 

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган йили

Партияга мансублиги

Эгаллаб турган лавозими

Доимий яшаш жойи

Номзод кўрсатган органнинг номи

1-Тошсақа сайлов округидан сайланган депутат

Бобоев Одил Рахимович

1974 йил

“Адолат” СДП

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки Ҳазорасп филиали бошқарувчи ўринбосари-бэк офис бошлиғи

Ҳазорасп тумани

“Адолат” СДП

20-Ишчи сайлов округидан сайланган депутат

Қутлимуратов Яқуббой

1954 йил

O’zLiDeP

Пенсияда
(меҳнат фахрийси)

Ҳазорасп тумани

O’zLiDeP