Фуқаролар мурожаати тингланди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Тумандаги 41-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими Ўктам Машариповнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда туман ташкилотлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири иштирок этдилар.

Қабул давомида фуқаролар уй-жой, моддий ёрдам, имтиёзли кредит олиш, даволаниш, иш билан бандлик каби қатор масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

Мурожаатларинг бир қисми жойида ҳал қилинди, ечими муайян вақт ва ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича масъул раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.