Ёшлар сиёсати амалда "ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Жорий йилнинг 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлар муҳокамаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Видеоселектор йиғилишида ёшларга деҳқончилик қилиб, даромад олишлари учун экин ерларидан ер ажратиш вазифаси белгилаб берилганди.

Белгиланган вазифалар ижроси ва "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси доирасида Ҳазорасп туманидаги “Зеҳнли” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Тоғай” фермер ҳўжалиги даласида амалий семинар ўтказилди.
Семинарда туман ҳокими Ўктам Машарипов ва қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирок этиб, ёшларга ушбу лойиҳанинг мазмун-моҳияти, ер билан ишлаш маҳорати экин ерларидан тўғри фойдаланиш, агротехник тадбирларини ўз вақтида бажариш бўйича маълумотлар берилди.

Шундан сўнг 37 нафар ёшларга 0,25 сотихдан жами 9 гектар ер майдони ажратиб берилди. Эндиликда ёшлар ўзларининг деҳқончилик йўналишидаги фаолиятларини бошлайдиган бўлдилар.
Ушбу семинарда сектор раҳбарлари, мутасадди идора-ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари ва ёшлар иштирок этишди.
Бу каби ишлар тумандаги барча маҳаллаларда амалга оширилади.

Маълумот ўрнида: Ҳазорасп туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 5128 нафар ёшлар бўлиб, шундан қишлоқ ҳужалигида ишлаш истагини билдирган ўғил-қизлар 549 нафарини ташкил этади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.