ЕР ФАРЗАНДИ (Салай Худойқуловни хотирлаб)


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Салай Худайқулов 1935 йил Саноат қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Отаси Худайқул бобо Иккинчи жаҳон урушида вафот этгач рўзғор юки Салай Худайқулов зиммасига тушади. Шукуржон она ва ўғиллари ёнма-ён туриб, калхозда меҳнат қилишади.

Оддий тракторчиликдан фаолиятини бошлаган Салай ака  тиришқоқлиги билан кўпчилик назарига тушади ва бригада бошлиғи этиб тайинланади. Қарийиб 20 йил шу лавозимда ишлагач 1959 йилди Хива тракторчиларни тайёрлаш курсида ўқийди. 1963 йилда эса ўзининг қишлоғидга калхоз раисининг ўринбосари бўлиб фаолиятини бошлайди. Аммо у бир кунини ҳам далада ишламасдан ўтказа олмасди. Шунинг учун яна бригада бошлиғи бўлиб ишлашни лозим топади.

Машаққатли меҳнатлари эвазига  пахтачиликни ривожлантиришдаги ютуқлари учун Салай Худайқулов давлат орден ва медаллари билан тақдирланади.

1973 йилдаги хушхабарни С.Худайқулиев кўзларида ёш билан қарши олади. Унга Меҳнат қахрамони унвони берилади.

Пахтачилик мактабини яратган қаҳрамонимизни барча “Пахтачиликнинг пири” дея аташарди.

Салай Худайқулиев ўз фаолияти давомида туман ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, мактаблар қурилишига, йўллар таъмирланишига қишлоқ хўжалигини ривожлантирилишига ўз ҳиссасини қўшган инсондир.

Собиқ Иттифоқ даврида кўриб чиқилган “Пахта иши”га Салай Худайқуловнинг ҳам номи қўшилади. Умри давомида машаққатли меҳнатининг нонини еб,  ҳалол яшаб келган ўзбек деҳқонига бу қаттиқ таъсир кўрсатади, натижада Салай Худайқулов юрак ҳуружидан 1990 йил 23 январь куни вафот этади.

Турмуш ўртоғи Рахима опа билан бир умр суянч, сирдош, ҳамфикр бўлиб, ҳалол меҳнат қилиб, бир-биридан оқил фарзандларни камолга етказишган эди.

Уларнинг қизлари Қурванжон, Анабиби, ўғиллари Ражаббойлар ҳозирги кунда оталари Салай Худайқуловнинг ишларини неваралари билан давом эттирмоқдалар.

Ҳазорасп туманидаги “Мустақиллик” маҳалласига борсангиз “Салай Худайқулов даласи”, “Салай Худайқулов дала шийпони”, “Салай Худайқулов мактаби” атамалари  айтилади.

Фидойи, меҳнаткаш, жонкуяр, ўзидан гўзал хотира ва намунали из қолдирган ер фарзанди замондошимизнинг номи ўчмас ва барҳаётдир.

 

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.