БИР ЮЗ БЕШИНЧИ СЕССИЯ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг бир юз бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда сектор раҳбарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши котибият мудири Ёқуббой Қутлимуратов раислик қилди.

 Сессия кун тартибида 24 та масала кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар яъни 2022 йил 12 ойи давомида сектор ҳудудида олиб борилган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари ва 2022 йил 12 ойи давомида мурожаатлар билан ишлаш фаолиятлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуродовнинг, 2023 йилда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш тиклаш бўйича устувор лойиҳаларни танлаб олиш ва амалга ошириш масалаласи бўйича туман ирригация ва мелиорация бўлими бошлиғи А.Рахмоновларнинг  ахборотлари тингланди.

Шунингдек, Ҳазорасп туман адлия бўлимининг бошлиғи Я.Балтаевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 13-апрелдаги ПФ-5415-сон Фармонининг ижроси юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро  Бюроси туман бўлими бошлиғи Д.Сатимовнинг ва туман ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси катта инспектори О.Рахимовларнинг  2022 йил давомида амалга оширган ишлари ва туман молия бўлими мудири Ш.Хўжаниёзовнинг 2022 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар  юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Сесия давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 2014 йил 4-мартдаги 48-сон қарорга асосан Ҳазорасп туманидаги мавжуд 47 та фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг чегараларини ва хариталарини тузишда бажарилган ишларнинг натижалари тўғрисидаги Давлат кадастрлар палатаси Хоразм вилоят бошқармасининг Ҳазорасп туман филиалининг бошлиғи Х.Саъдуллаевнинг ахбороти тингланди ва Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг 2023 йил учун иш режаси тасдиқланди. Шунингдек, сессияда аниқланган камбағал оилаларни “Темир дафтар” га киритиш, 3-сектор ҳудудидаги “Темир дафтари”га киритилган оилаларни “Темир дафтари”дан чиқариш, “Ёшлар дафтари”, “Саховат ва кўмак” жамғармаси  маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш ва шу каби бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар фикри тингланди ва қарорлар қабул қилинди.

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.