БИР ГУРУҲ ФАОЛ ЎҚИТУВЧИЛАР ТУМАН ҲОКИМИ ТОМОНИДАН ТАҚДИРЛАНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

БИР ГУРУҲ ФАОЛ ЎҚИТУВЧИЛАР ТУМАН ҲОКИМИ ТОМОНИДАН ТАҚДИРЛАНДИ

 

 

 


Бугун Ҳазорасп туман халқ таълими бўлими томонидан умумтаълим мактаблари учун навбатдаги ананавий "Aвгуст кенгаши" бўлиб ўтди.

 


Кенгашда туман хокими Ўктамбой Машарипов қатнашиб, барчани Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан қутлади ва 2020-2021-ўқув йилида таълим соҳасида эришган ютуқлари учун бир гуруҳ мактаб директорлари ва фан ўқитувчиларини тақдирлади.


Тақдирлаш маросими якунлангач туман халқ таълими бўлими мудири Зулфия Қурбанованинг ЗООМ платформаси орқали 2020-2021-ўқув йили сарҳисоби ва 2021-2022-ўқув йили учун қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан маърузаси тингланди.


Aвгуст кенгаши давомида музокара учун 14-сон мактаб директори Каромат Мадраҳимова, 25-сон мактаб Немис тили фани ўқитувчиси Муҳаббат Султанова, 1-сон Ихтисослашган мактаб интернати ўқитувчиси, “Шуҳрат” медали соҳиби Отабек Эгамбердиевлар сўзга чиқиб, 2020-2021 ўқув йили якуни бўйича эришган ютуқларини устозлари билан ўртоқлашдилар.


Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.