ҲАЗОРАСП ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БОШЛИҒИ ОЙБЕК САТИБОЛДИЕВНИНГ ҲИСОБОТИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани аҳолиси 197947 нафар бўлиб, шундан 52038 нафарини туғиш ёшидаги аёллар, 69645 нафарни 0-18 ёшгача болалар ташкил қилади. Аҳолига 1 та КТМП, 2 та ОШП, 1 та марказий шифохона ва 7 та ОП хизмат қилади. Ҳазорасп туманида 370 та стационар шифо ўринлари мавжуд. 250 нафар шифокор ва 1284 нафар ўрта тиббиёт ходимлари аҳоли саломатлиги учун камарбаста.

 Тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида тизимли ишлар олиб борлимоқда. Ўтган йили инвестиция дастури асосида 3 миллиард сўмдан зиёд маблағлар эвазига туман тиббиёт бирлашмаси бино - иншоотлари реконструкция қилинди. Туман тиббиёт бирлашмасига 80 киловатли генератор, 5 та оилавий поликлиникаларга 0.4 киловатли қуёш панеллари ўрнатилди.

Бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида қўшимча 7 та “Маҳалла тиббиёт пунктлари” ташкил қилинди.

 Шунингдек, кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларидаги кундузги стационар ўринлари 62 тага етказилди ва уларда иш куни 8:00 дан 20:00 гача белгиланди.

Вилоят ихтисослаштирилган марказлар малакали мутахассислари билан биргаликда “Ёшлар” истироҳат боғида бўлиб ўтган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда жами 418 нафардан ортиқ тиббиёт ходими иштирок қилди. Тадбир давомида туман марказидан 2784 нафар ва ҳудудлардан 3973 нафар жами 6757 нафар фуқаролар кўрикдан ўтказилди. Тадбир давомида туман тиббиёт бирлашмасида 35 нафар беморларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. 

2022 йил давомида туманда эндокринологик ҳамда кардиологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича 20064 нафар 40 ёшдан ошган аҳоли мақсадли скрининг текширувларидан ўтказилди. 

 Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида болаларга манзилли ва малакали тиббий хизматлар кўрсатиш мақсадида туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида болалар бўлими ташкил этилди. 18 ёшгача бўлган болалар педиатр, стоматолог, эндокринолог, ортопед каби энг зарур мутахассислар томонидан манзилли тиббий кўрикдан ўтказилди. Болаларга бепул антиструмин, антигельминт ва поливитамин сироплари тарқатилди.

Аёллар саломатлиги алоҳида муҳофаза қилинмоқда. Шу мақсадда“Онконазорат” хонаси фаолияти йўлга қўйилди. “Онконазорат” хонасида 2022 йил давомида 8943 нафар аёл сут бези ва бачадон бўйни саратони скринингидан ўтган.

 Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинмоқда. 2022 йил мобайнида туман тиббиёт ходимлари томонидан маҳалла ва ташкилотларда 3241 та давра суҳбатлари, учрашувлар, 35118 та суҳбатлар ўтказилди. Туман ҳудудидаги деҳқон бозори радиосида тиббий мавзуларда жорий йилнинг ўтган даври мабойнида 121 та радио суҳбатлар уюштирилди. 

 Туманда 2022 йилда травмотолог шифокорлар томонидан вилоят тиббиёт марказлари мутахассислари билан биргаликда 8 та эндопротезлаш, 16 та БИОС операциялари ўтказилди.

 Республика ва вилоят ихтисослашган тиббий марказларида тумандан 2 та беморга буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти, 18 ёшгача бўлган 8 нафар болада юракда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида IT-Med электрон рақамлаштириш тизими жорий қилинди. Ушбу тизим ёрдамида оилавий поликлиника, оилавий шифокорлик пунктлари ва маҳалла тиббий пункти шифокорлари ҳамда туманнинг тор соҳа мутахассислари фаолият кўрсатувчи кўп тармоқли марказий поликлиникаси билан интеграция қилиниб, маълумотлар электрон алмашинуви йўлга қўйилди. 

 Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли фармони билан туманда 2022 йилда “Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари маркази” ташкил этилди. Даволаш ишлари клиник стандартлар ва протоколлар асосида олиб борилмоқда. 

 Туман тиббиёт бирлашмасидаги “Туманлараро кўшма жаррохлик ва юрак қон-томир касалликлари маркази” учун тегишли тор мутахассис шифокорлар бўлмаганлиги сабабли ушбу мутахассисларга эхтиёжлар аниқланиб бепул Республика ихтисослаштирилган марказида 7 нафар шифокорлар тегишли мутахассисликлар бўйича малака ошириб келдилар.

 “Тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва аҳолига янада яқинлаштиришга оид чора-тадбирлар” дастурининг 12 – бандига асосан бирлашмада терапия, педиатриява хирургия йўналишида бир-бирини такрорлайдиган режали ва шошилинч бўлимлари бирлаштирилиб, беморларни касалликнинг оғирлик даражаси бўйича тақсимлайдиган (триаж) туну-кун ишлайдиган шошилинч қабул бўлими ташкил этилди.