ҲАЗОРАСП ТУМАН ҲОКИМИ РАҲБАРЛИГИДА ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Пандемия даврида Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасига туман ҳокимлиги томонидан 50 миллион сўмлик 175 та шахсий ҳимоя воситаси - комбинзон, 10 та кислород болони олиб берилди. Эндиликда тиббиёт бирлашмасида 15 та кислород болони бўлиб, беморларнинг барчаси марказлашган кислород билан таъминланди. Бундан ташқари беморлар учун иккита рентген аппарати, битта флюраграфия, битта кўчма рентген аппарат ишлаб турибди.
Туманда 10 та тез тиббий ёрдам ва 4 та мобилъ бригадалари тиббий хизмат кўрсатётган эди. Туман ҳокими томонидан 2 та “Damas” автомобили тез тиббий хизмати учун берилиши беморларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам бўлимига қўшимча 4 та телефон тармоғи уланиб, ҳозирда 6 та телефон ишлаб турибди. “Мобиль гуруҳи” учун ВССБ томонидан 36 та телефон аппарати берилди.

Ўзингиз ва яқинларингизни коронавирусдан эҳтиёт қилинг!