ҲАЗОРАСП ТУМАН ҲОКИМИ «ЯНГИБОЗОР» МАҲАЛЛАСИ ФУҚАРОЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов тумандаги ҳар бир фуқоралар йиғинида шунингдек, биринчи сетор ҳудудидаги маҳаллалар ҳудудларида бўлиб, фуқоралар билан учрашиб уларнинг дарду ташвишларини тингламоқда.

Бугун ҳам туман ҳокими «Янгибозор» маҳалласида бўлиб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Учрашув давомида ичимлик суви таъминотидаги муоммолар, электр энергияси таъминотидаги узилишлар, ички йўлларни таъмирлаш, бандлик соҳасидаги муаммолар, моддий ёрдам ва бошқа масалаларга алоҳида этибор қаратилди.
Шу куни фуқаролардан жами 9 та мурожаат бўлиб, уларнинг ҳал қилиниши бўйича тегишли мутасадди ташкилотларга қатъий топшириқлар берилди.