АҲОЛИ УЧУН АРЗОНЛАШТИРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР САВДО ЯРМАРКАСИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Pеспубликасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича махсус комиссиянинг 2020 йил 3 апрелдаги йиғилиши баёнига кўра, “Карантин шароитида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлашнинг вақтинчалик тартиби” бўйича вазифалар белгиланган эди.

Хусусан, бу борада Ҳазорасп туманида туман ҳокими Ў.Машарипов раҳбарлигида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, бугун 22 июль куни “Элга хизмат” арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Савдо ярмаркасида “Ҳазорасп Агро пилла ” МЧЖ раҳбари Умид Солаев томонидан етиштирилган 10 тонна тарвуз ва бошқа маҳсулотлар аҳолига арзон нархларда етказилди.

-Мана бугун мен арзонлаштирилган савдо ярмаркасидан бозор нархининг ярим баҳосидан яъни бир килоси 550 сўмдан тарвуз, 2000 сўмдан памидор сотиб олдим. Бу пандемия даврида бизга яратилган қулай шароит бўлиб, бунинг учун мен туман ҳокимига қолаверса, Умидбек Салоевга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди фуқаро Зиёда Яхшибоева.

Дарҳақиқат, эл бошига иш тушганда эл-юрт фидойилари сараланади. Улар халқнинг оғирига елка тутиб, мушкулларини осон қилишга шайланадилар. Айни кундаги мураккаб вазиятда халқимиз ҳаётига доир муаммоларини ҳал этиш, уларга елкадош бўлиш мақсадида кун-у тун беором яшаётган саҳоватпеша инсонларнинг борлиги кўнгилларга хотиржамлик бағишлайди.