АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ушбу  қабулларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С. Ходжамуратов ва тегишли идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Қабулда  фуқаролар бандлик, кредит, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер  ажратиш, моддий ёрдам, кадастр ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қилишди.

Фуқаролар мурожаатлари юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, муддатлари белгиланди.

Фуқаролар мурожаатларининг аксарияти жойида ҳал этилди ва  муддат талаб етадиган ҳамда  вилоят миқёсида ечиладиган масалалар туман ҳокими томонидан назоратга олинди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.