АҲОЛИ БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов 1-сектор ҳудудидаги “Амударё” маҳалласидаги 12-сонли умумтаълим мактабида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул аҳоли билан очиқ мулоқот тарзида олиб борилиб, маҳаллада истиқомат қилаётган фуқаролар қатнашди ва дуч келаётган қийинчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар билан мурожаат қилишди.

Аҳоли вакиллари томонидан асосан йўлларни таъмирлаш, электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш, табиий газ ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ер ва кадастр масалалари, соғлиқни сақлаш, уй-жой билан боғлиқ масалалар кўтарилди.
Фуқаролар томонидан ўртага ташланган муаммолар, билдирилган мурожаатларни ҳал этишда ҳар бир мутасадди ташкилотларга тегишли вазифалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.