662 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Жумладан юртимиздаги иқтисоди нисбатан оғир бўлган ҳудудларда тадбиркорлик субъектларига енгилликлар бериш билан бирга, уларнинг бизнес юритишига қулай шарт-шароитлар яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан “Солиқчи кўмакчи” тамойили асосида соҳалар кесимида онлайн тарзда ўқув семинарлари ташкил қилинди. Дастлаб ишлаб чиқариш, қурилиш, улгуржи савдо ва умумий овқатланиш соҳалари орқали, кейин транспорт, қишлоқ хўжалиги, бюджет ташкилотлар ва бошқа соҳалар бўйича тадбиркорлик субъектларига батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, солиқ тизими ходимлари томонидан ҳар бир бозор ва савдо комплексларга, корхона ташкилотларига чиқиб солиқ тизимидаги ўзгаришлар бўйича тарғибот ишлари тизимли равишда йўлга қўйилди.

  Ҳазорасп тумани солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 360 та корхонадаги 662 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 270 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 234 нафар ҳамда қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 158 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам, солиқ хизмати органларига келиб тушган мурожаатлар сони 367 тани ташкил этмоқда. Шундан 2 таси ёзма, 49 таси электрон ва 267 таси оғзаки равишда, шунингдек, 49 таси виртуал қабулхона орқали йўлланган.

Ҳозирги кунгача жами келиб тушган мурожаатларнинг 367 таси, яъни 100 фоизи тўлиқ назоратга олинган.

 Ҳурматли тадбиркорлар!

Ҳазорасп тумани солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.

Дилшод Матяқубов,

Ҳазорасп тумани солиқ инспекцияси бошлиғи