“ШОВОТ” МАҲАЛЛАСИДА “ОБОД ХОНАДОН, ОБОД КЎЧА, ОБОД МАҲАЛЛА “ бўйича ўзаро тажриба алмашилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Маҳалла  минг йиллар давомида шаклланган, халқимизнинг ўзига хос қиёфасини кўрсатиб турадиган ноёб ижтимоий тузилмаси  ҳисобланади. Негаки, бир-бирига  меҳр-оқибат кўрсатиб яшаш, яхши ва ёмон кунларда бирга елкадош бўлиш  каби гўзал фазилатлар айнан маҳаллада шаклланади.  Бугунги кунда мамлакатимизда кўплаб маҳаллалар обод бўлиб, аҳоли учун барча қулайликлар яратилмоқда.

Жумладан, тумандаги “Шовот” маҳалласига тумандаги барча  маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида семинар ўтказилиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар бўйича ўзаро тажриба алмашилинди. Маҳалла фуқаролар йиғини раислари замонавий услубда фаолият олиб бораётган ушбу маҳалла фаолияти билан яқиндан танишиб,   "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида олиб борилаётган жараёнларни  кўздан кечирдилар. “Шовот “маҳалла фуқаролар йиғини ходимларининг ҳужжатлари ва юритилиши билан танишдилар  ҳамда   ўзаро тажриба алмашдилар. 

Шунингдек,  “Шовот” маҳалласидаги "Обод кўчаларни" ва “Обод хонадон”ларни, хонадонларда ташкил қилинган иссиқхоналарни кўриб, аҳоли билан  суҳбатлашиб, яратилган шароитлар билан танишдилар.

Шундан сўнг “Шовот” маҳалла фуқаролар йиғини биносида семинар ўтказилди.

Семинарда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов қатнашиб, Саражон Ражабованинг иш фаолияти бошқа маҳалла фуқаролар йиғини раисларига ўрнак бўлишини, ушбу маҳалладан иш тўғри ташкил этилганлиги боис биронта ҳам ариза ёки шикоят  келиб тушмаганлигини,  шунингдек, маҳалла обод ва саришталиги, маҳаллада кам таъминланган оилаларнинг камбағалликдан чиқиб, иш билан банд бўлаётганлигини ва бу эса маҳалла раисининг қаттиқ меҳнатининг самараси ва фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал қилинаётганлигини кўрсатишини гапириб ўтди.

Семинар чоғида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва ўз фикрларини билдирдилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.