"МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда ишларни "Маҳаллабай" ташкил этиш юзасидан берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида бугун туман ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва тегишли мутассадди ташкилотлари иштирокида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Ўқув семинарда "Узмиллийбанк" АЖ Хоразм вилояти филиали бошқарувчиси Ш.Юлдашев ва Ҳазорасп туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари З.Оллақулиевлар қатнашиб, маҳаллабай тизимида ишларни ташкил этиш, аҳолининг қизиқишлари ва муаммоларини ўрганиш, имтиёзли кредит борасидаги муҳим вазифалар ҳақида тушунтириб ўтдилар.
Иширокчилар ўларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва саволларига мутахассислар томонидан тўлақонли жавоблар олдилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.