"ДХХ КУБОГИ" МУСОБАҚАСИНИНГ ФИНАЛ БОСҚИЧИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ёшларни ҳар томонлама соғлом ва жисмонан бақувват қилиб тарбиялашда спортнинг аҳамияти жуда катта.

Шу мақсадда туманимизда ёшларни спортга жалб этиш борасида турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Спортнинг футбол тури бўйича ўтказилган "Давлат хавфсизлик хизмати кубоги" мусобақалари шулар жумласидандир.

Мусобақанинг финал босқичида туман ҳокими Ў.Машарипов, ДХХ ходимлари ва сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Қизғин тарзда бўлиб ўтган финал ўйинда "Шодухуррам" маҳалласи ёшларидан иборат жамоа ғолибликни қўлга киритди.

Якуний натижалар:

Мини-футбол бўйича:


1-ўрин Ойбек маҳалласи жамоаси
 2-ўрин “Шодухуррам” маҳалласи жамоаси
3-ўрин “Карвак” маҳалласи жамоаси

Катта футбол бўйича:


 1-ўрин “Шодухуррам” маҳалласи жамоаси
2-ўрин “Карвак” маҳалласи жамоаси
 3-ўрин “Ширинқудуқ” маҳалласи жамоаси

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.