“АЛОҚАЛИ КЎЛ” МАҲАЛЛАСИ БУГУН ЎЗГАЧА ҚИЁФА КАСБ ЭТМОҚДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўктам Машарипов раҳбарлигида сектор ҳудудидаги “Обод маҳалла” дастурига киритилган чекка ҳудуд ҳисобланган “Алоқали кўл” маҳалласида айни кунда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Хусусан, бу ерда электр линияларини янгилаш, газ трубаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, хонадонларнинг фосад қисмларини чиройли ҳолатга келтириш, дарахтларни оҳаклаш, йўлларни текислаш ва йўл четларини ободонлаштириш ишлари масъуллар, ҳашарчилар ва аҳоли билан бирга ҳамжиҳатликда бажарилмоқда.

Туман ҳокими маҳаллада олиб борилаётган ишларни доимий назорат қилиб, “Обод маҳалла” дастури бўйича маъсулларга ишларни режа-график асосида сифатли олиб бориш ва энг муҳими ҳар бир муаммони ўз вақтида бартараф қилиб, ушбу маҳаллани ҳар жиҳатдан обод ва кўркам маҳаллага айлантириш борасида кўрсатмаларини бериш билан бирга, фаол қатнашаётган ҳашарчиларимизга яратилган шароитлар билан ҳам танишиб, ўз таклифларини бериб келмоқда.
Бугун ҳам туман ҳокими Ўктам Машарипов, туман Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва вилоят Халқ қабулхонаси бош мутахассиси Я.Олламовлар ҳамроҳлигида “Алоқали кўл” маҳалласида бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.