АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ва жорий этиш юзасидан семинар ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

 ва жорий этиш юзасидан семинар ўтказилди

 

Бугун Ҳазорасп туман Ахборот-кутубхона марказида ахборот-кутубхона марказларида Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи, Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилоят ахборот-кутубхона маркази директори ва ходимлари, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, вилоятдаги туман ва шаҳар ахборот-кутубхона маркази директорлари  иштирок этди.

Семинар кутубхона бўйлаб саёҳат билан бошланди. Саёҳат жараёнида семинар иштирокчилари Ҳазорасп туман Ахборот-кутубхона марказининг фонди, нодир адабиётлари ва моддий техник базаси билан танишдилар.

Семинарнинг очилишида Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Р. Қурбонов ва АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Бекчановалар сўзга чиқиб туман ахборот-кутубхонанинг моддий-техник базаси ва янгидан яратилган қулай шароитлар юзасидан илиқ фикрлар билдириб ўтдилар.

Семинарнинг кейинги қисмида Ҳазорасп туман Ахборот-кутубхона марказининг ахборот-коммуникациялари ва рақамлаштириш бўлимининг хизмат раҳбари Х. Жуманиёзов ўзининг кутубхона жараёнини автоматлаштириш юзасидан “StartUp” лойиҳасининг тақдимотини ўтказди.

Кейинги жараёнлар эса тўлиқ туман Ахборот-кутубхона марказига янги келган ахборот-коммуникацион технологиялри имкониятлари, қулайликлари ва ишлаш жараёнлари таснифи юзасидан бўлиб ўтди.

 

Семинар якунида Ҳазорасп туман Ахборот-кутубхона маркази директори сўзга чиқиб иштирокчиларнинг семинар юзасидан фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.