“Зарарли чигирткаларга қарши курашиш” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўсимликнинг ривожланишида нафақат об-ҳаво ёки табиат инжиқликлари, балки, ҳашоратлар ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ана шундай зарарли ҳашоратлардан бири бу – чигирткалардир. Айни кунда экин далаларида чигирткаларнинг кўпайиши қишлоқ хўжалиги учун жиддий хавфни юзага келтиради.

Шу боис юртимиз ҳудудларида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловларни ўтказиш тадбирлари ташкил этилмоқда.  

        

Хусусан, бугун туманимиздаги “Карвак” маҳалласи ҳудудида “Зарарли чигирткаларга қарши курашиш” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Дастлаб, машғулот иштирокчиларига мутахассислар томонидан қишлоқ хўжалиги майдонларида зарарли чигирткаларнинг турлари ва ўзига хос хусусиятлари, уларга қарши курашишнинг самарали усул ва воситалари, кимёвий эритмаларни тайёрлаш ва ишлатиш хавфсизлик қоидалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш ва шу каби бошқа ҳолатлар жараёнларда кўрсатиб берилди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.