«HAZORASP TEKSTIL» МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Мамлакатимиз мустақиллигига 29 йил бўлмоқда. Ҳур Ўзбекисонимиз  29 йил мобайнида ҳар соҳада кескин ўзгаришларга эришиб, жаҳондаги ривожланган мамлакатлар сафидан жой олди.
Мамлакатимиз иктисодий кўрсаткичи юқори даражага кўтарилди. Айни дамларда юртимизда қилинаётган ҳайрли ишларни санаб саноғига етиб бўлмайди. Ишлаб чиқариш корхоналарини айтамизми, намунавий уй
- жой қурилишлари, мактаблар, коллежлар ва бошқа маиший фойдаланиш учун қурилган иншоотлар халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилмоқда.

Жумладан, Ҳазорасп туманида ҳам истиқлол йилларида жуда кўплаб объектлар ишга туширилиб, янги корхоналар ўз фаолиятини бошлаган. Шулардан бири «Hazorasp tekstil» корхонасидир.

«Hazorasp tekstil»  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига мувофиқ жами 80 миллиард сўмлик инвестиция маблағи ўзлаштирилган ҳолда, «Asakabank» маблағлари ва «Vikkot Impeks» МЧЖ инвестициялари ҳисобига «Hazorasp tekstil» комплексидаги ип калава ишлаб чиқариш лойиҳаси асосида амалга оширилган. Корхонадаги ускуналар Швецариянинг «Riter mashin vorks LTD» компанияси томонидан етказиб берилган. «Hazorasp tekstil» корхонасида жами 15 та халқали ип-йигирув дастгоҳи ва 24480 дона йигирув урчуклари мавжуд.

2019 йилда «Hazorasp tekstil» МЧЖда 46,136 миллиард сўмлик 2306,8 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилнинг 6 ойи давомида 62,444 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. 1 миллион АҚШ долларлик маҳсулот хорижий давлатларга экспорт қилинган.

 Ҳар олти ойда қиймати 8000 АҚШ доллари бўлган янги филтрлаш жиҳозлари Туркиянинг “ТЕМСАН” фирмасидан атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган янги технология келтирилмоқда. Ишлаб чиқариш самарадорлиги ва сифатини  яхшилаш мақсадида эса Германиянинг “Трутчлер”  компанияси билан 107000 еврога шартнома қилинган.

Бугунги кунда  «Hazorasp tekstil» МЧЖда 334 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиб, корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати йилига 5 минг тонна ип-калава ишлаб чиқаришни ташкил этган бўлса, келгусида режалаштирилаётган янги лойиҳа орқали йиллик ишлаб чиқариш қуввати 8000 тоннани ташкил этиб, қўшимча 280 та ишчи ўринлари яратилади.  

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.