Ҳазорасп тумани ҳокими З.Абдиримовнинг Ҳазорасп туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2023 якунлари ва 2024 йилдаги устувор вазифалар АХБОРОТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли, 2019-йил 17-январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022-йил 16-февралдаги 07-1-352-сонли топшириғига асосан, жойларда “Халқ билан мулоқот ва маҳаллабай ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини долзарб муаммоларини тезкор ҳал етиш” мақсадида сектор раҳбари томонидан ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар йетакчилари иштирокида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ва ёшлар учрашувлари ўтказилиб келинган.
Қилинган мурожаатларни таҳлили шуни кўрсатдики, қабуллар давомида газ, электр таъминоти, йўл ва имтиёзли кредит, моддий ёрдам ва уй-жой билан боғлиқ масалаларда нисбатан кўпроқ мурожаатларни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 23-ноябрдаги ПҚ-20-сонли ва Вазирлар маҳкамасининг 2021-йил 24-ноябрдаги 709-сонли қарорлари асосида пахта ва ғалла екинлари ҳисобидан қисқараётган 145,6 гектар йер майдонини аҳолига очиқ танлов асосида ажратиш мақсадида очиқ електрон тизимга (Е-ИЖАРА) тўлиқ жойлаштирилиб, “Е-АУКСИОН” тизими орқали очиқ танловга чиқарилди ва барча белгиланган йер майдонлари аҳолига ажратиб берилди.
Ўтган вақт мобайнида ҳар бир маҳаллада маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалладаги ёшлар етакчилари, аёллар фаоллари ҳамда бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда “хонадонбай” хатловлар ўтказилиб, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилалар, аёллар ва ёшларни аниқлаб, уларни тегишли равишда “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилиши йўлга қўйилиб ўз навбатида ушбу дафтарларда турувчи оилаларга қуйидагича ёрдамлар кўрсатилди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 11-сектор ҳудудидаги аёллардан анкета сўровномалари олиниб, ишчи гуруҳ томонидан ёрдам кўрсатилиши зарур деб ҳисобланган 1357 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичида рўйхатга киритилиб уларга ўз навбатида қуйидагича ёрдамлар кўрсатилди
- “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга белгиланган 6 та тур бўйича жами 1357 та ёрдамлар кўрсатилиб, ушбу ёрдамлар учун 2 млрд 324 млн 300 минг сўм маблағ ажратилди.
Ҳазорасп туманида ҳукуматимиз томонидан яратилиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб ёшларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониялар яратиб бериш мақсадида туманнинг 1-сектор ҳудудида 10293 нафар ёшлар турмуш тарзлари маҳалладаги ёшлар йетакчилари томонидан хонадонма-хонадон анкета сўровномалари ўтказиш орқали ўрганилиб, муаммолари бўйича даражаларга бўлиб “Ёшлар баланси” шакллантирилди, шунингдек кечиктириб бўлмас муаммолари бўйича “ёшлардафтари.уз” електрон сайти орқали онлайн ариза қолдиришлари тушунтирилди. 2023- йил давомида юборилган онлайн аризаларга кўра ижтимоий қўллаб-қувватлашга мухтож деб топилган 801 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб ҳозирги кунда 67 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилди, шундан:
2023-йилда сектор ҳудудидаги 734 нафар ёшларга, 410 млн. 820 минг сўмлик амалий ёрдамлар кўрсатилди ва бу борадаги ишлар давом еттирилиб келинмоқда.
Электр таъминоти барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қилинган ишлар:
- “Амударё” маҳалласидаги асосий 4 та;
- “Баркамол авлод” маҳалласидаги асосий 2 та;
- “Янгибозор” маҳалласидаги асосий 2 та;
- “Шовот” маҳалласидаги асосий 1 та;
- “Янгиобод” маҳалласидаги асосий 2 та;
- “Буюк аждодлар” маҳалласидаги асосий 2 та трансформатор қурилмалари ва электр ҳаво линиялари мукаммал таъмирланди;
- “Буюк аждодлар” маҳалласидаги ТП-7110/250 кВА нинг юкламасини камайтириш учун ТП-250 кВА ўрнатилиб, ХЛ-10 кВ 0,3 км ва ХЛ-0.4 кВ Л= 0,7 км ҳаво тармоғини тортиш учун 33 та темир таянч устунлари ўрнатилди;
- “Янгиобод” маҳалласида ТП-7198/160 кВА дан чиққан ХЛ-0.4 кВли электр узатиш тармоғи Л=2.4 км янгидан қилиниб 27 та устун янгидан ўрнатилди.
- ПС Нурчидан чиққан «Янгиобод», «Карвак» ва «Буюк аждодлар» маҳаллаларидан ўтувчи А.Яқубов фидерининг (ХЛ-10кВЛ=)10 км қисми мукаммал таъмирланди;
- ПС Нурчидан чиққан фидер Тошсақа (Баркамолавлод,Қиртепа махаллаларидан ўтувчи) ХЛ-10кВЛ= 12 км мукаммал таъмирланди;
“Янгибозор”, “Жуворхос”, “Қиртепа”, “Амударё”, “Ғ.Ғулом” ва “Карвак” маҳаллалари ҳудудидан ўтган 4р156 а/й 61-73 км лари оралиғида, 10 км узунликда йўлда узук-узук ва сидирға (узлуксиз) чизиқлари чизилди, 845 м2 йўл чуқурчаларига асфалт қопламаси ётқизиб жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди;
- Пиёдалар ўтиш жойи, йўл белгиларини ўрнатиш бўйича 1-сектор ҳудудидаги барча пиёдалар ўтиш жойлари, умумий ўрта таълим мактаблари олдилари, мактабгача таълим муассасалари олдиларига жами 24 та янги йўл белгилари ўрнатилди;
- Сектор ҳудудидан ўтган 4р-156 йўли 64.5 км қисмида жойлашган таъмирталаб холатдаги кўприк таъмирланди;
- “Янгибозор” маҳалласи, Жамият, Боғбонлар, ва Меҳнацеварлар кўчаларининг 3.8 км қисмида ШПС қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди;
- “Янгибозор” маҳалласи, Жамият, Боғбонлар, ва Меҳнацеварлар кўчаларининг 3.8 км қисмида ШПС қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди;
- “Жувархос” маҳалласи, Янгибозор, Арбоблар, Темир йўл ва Олмос кўчаларининг 3.2 км қисмида ШПС қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди;
- Қиртепа маҳалласи ҳудудидаги 1 км тупроқ йўлга тош ётқизилди;
- “Алоқали кўл” ва “Баркамол авлод” маҳаллаларини боғловчи таъмирталаб йўлнинг 1.2 км қисмига “Ташабусли бюджет” лойиҳаси орқали асфалт қопламаси ётқизиш ишлари бажарилмоқда;
- “Шовот” ва “Юқори шовот” маҳаллаларини боғловчи Марказий кўчанинг 1 км қисмига “Ташабусли бюджет” лойиҳаси орқали асфалт қопламаси ётқизилди;
- “Шовот” маҳалласи Гулшан кўчасида 0.160 км қисмида ШПС қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди;
- “Юқори шовот” маҳалласи, Ҳамдўстлик ва Гулшан кўчаларининг 2 км қисмида ШПС қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди;
- “Буюк аждодлар” МФЙ 4н-1971 а/йўлининг 1.5 км қисмига “Ташабусли бюджет” лойиҳаси орқали асфалт қопламаси ётқизилди;
- “Буюк аждодлар” маҳалласи, Нуробод, Ал-Карвакий, кўчаларининг 2.9 км қисмида ШПС қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди;
- “Янгиобод” маҳалласи, Завқ, М.Шерозий, кўчаларининг 2.8 км қисмида ШПС қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди;
- “Ғ.Ғулом” маҳалласи Дўмбоқлар, Пакарлар ва Қўнғирот кўчасида 3.81 км қисмида ШПС қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди;
- “Ғ.Ғуломъ маҳалласи Ёшлар кўчасининг 622 метр тупроқ йўли бетонлаштирилди;
- “Карвакъ маҳалласи Мустақиллик кўчасининг 2.1 км тупроқ йўли бетонлаштирилди;
- “Карвак” маҳалласининг Ипак кўчасида 1.0 км қисмига асфалт қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди;
- “Янгиобод” маҳалласидаги ички йўлнинг 1.5 км қисмига “Ташабусли бюджет” лойиҳаси орқали асфалт қопламаси ётқизилди;
- “Янгиобод” маҳалласи, Калонлар кўчаларининг 0.3 км қисмида ШПС қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди;
- “Янгиобод” маҳалласи, Шахидлар бобо қабристонига олиб борувчи йўл 1.070 км қисмида ШПС қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди;
Ҳозирги кунда ҳам ушбу юзадан фуқаролардан тушаётган мурожаатларга асосан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Газ таъминоти барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қилинган ишлар:
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун сектор ҳудудидаги 12 та маҳаллалардаги 220 та ўрта, 32 та юқори босимли газ тақсимлаш қурилмаслари техник тавфтишдан ўтказилди, 38 та газ тақсимлаш қурилмаси жорий таъмирланди, 13.8 км. узунликдаги газ қувури ички қисми тозаланди, 8.3 км. газ қувури ҳаво босими остида синовдан ўтказилди, 7.2 км. узунликдаги газ қувури тартибга келтирилди.
Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда ичимлик суви етказиб бериш қамровини ошириш мақсадида туманнинг 1-сектор ҳудудида жорий йилнинг ўтган даврида “Жувархос” маҳалласида 540 метр сув қувурлари ётқизилиб 33 та хонадон, “Шовот” маҳалласида 1.0 км сув қувурлари ётқизилиб 67 та хонадон, “Юқори Шовот” маҳалласида 1.0 км сув қувурлари ётқизилиб 31 та хонадон, “Янгиобод” маҳалласида 13.2 км сув қувурлари ётқизилиб 1050 та хонадонларга ичимлик суви тармоғи ўтказилди. Хозирги кунда сектор ҳудудидаги ичимлик суви қамрови 69.2% ташкил қилмоқда.
“Шовот”, “Юқори шовот”, ва “Ғ.Ғулом” маҳаллаларидаги 12982 нафар фуқаролар фойдаланадиган 33-сонли оилавий поликлиника маҳалла ахолисига узоқда жойлашганлиги учун, юқоридаги ушбу 3 та маҳалла аҳолиси фойдаланиши учун замонавий шарт-шароитларга ега бўлган “Шовот” оилавий поликлиникаси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди;
- Янгибозор, ва Жувархос маҳаллалари аҳолисига хизмат кўрсатувчи “Янгибозор” оилавий поликлиникаси жорий таъмирланиб қайтадан ишга туширилди;
- “Баркамол авлод” маҳалласи 2022-йилда янгидан ташкил қилинганлиги боис, маҳалла биноси йўқиги учун, иш юритиш мобайнида МФЙ ходимлари ва маҳалла аҳолисига қийинчилик туғдираётганлигини инобатга олган холда янги замонавий маҳалла биноси қуриб фойдаланшга топширилди;
- “Карвак” маҳалласи ҳудудида жойлашган 32-сонли умумий ўрта таълим мактаби 524 ўринга мўлжалланган бўлиб хозирги кунга қадар 1100 нафардан ортиқ ўқувчилар таълим олиб келаётганлиги учун дарс жараёнларида қийинчиликлар бўлаётганлигини инобатга олган холда, янгидан 420 ўринли қўшимча бино қурилиши ҳамда мавжуд бинони мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Ахолининг яшаш турмуш тарзини яхшилаш уларга ҳар томонлама шарт-шароитлар яратиб бериш учун келгусида ҳам ушбу турдаги ишларни давом қилдириш мақсадида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бўйича йўл хариталари ишлаб чиқилиб ижроси туман ҳокими ва тегишлилиги бўйича туман ҳокими ўринбосарлари томонидан назоратга олинган.
