Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповнинг Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Азиз ва муҳтарам юртдошлар!

Бутун ислом олами қаторида дину диёнатли, эътиқоди мустаҳкам халқимиз катта интиқлик билан кутиб олаётган муборак Қурбон ҳайити билан сиз азизларни, юртимиздаги барча мусулмон умматини чин қалбимдан самимий табриклайман.

Кўҳна тарихимиз давомида юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини ҳар томонлама барқарор этиб келаётган бу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!

  Ушбу саодатли онларда ҳаммамиз аввало Ийд ал-адҳо байрамига эл-юртимиз билан биргаликда тинчлик-омонлик ва сиҳат-саломатликда етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтишимиз табиийдир.

Барчамизга аёнки, ислом дини аввало тинчлик, эзгулик ва инсонийлик динидир.

 

Шундай экан ушбу фазилатли дамларни ғанимат билиб, эзгу тилаклар қилайлик.

Гўзал диёримизни турли бало-офатлардан Яратганнинг ўзи асрасин. Юртбошимизнинг эл-юрт манфаати йўлидаги хайрли ишларига муваффақиятлар, халқимизга хотиржамлик, фаровонлик ва қут-барака ато этсин.

Барчангизни муқаддас Қурбон ҳайити байрами билан яна бир бор табриклайман.

Эл-юртимизнинг бу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин!

Аллоҳ таоло гўзал диёримизни, олижаноб ва бағрикенг халқимизни ҳамиша ўз паноҳида асрасин!

Азиз Ватанимизда тинчлик ва барқарорлик ҳамиша бардавом бўлсин!

Эзгу ишларимиз, интилишларимизда Яратганнинг Ўзи доимо мададкор бўлсин!

 

Ўктам Машарипов

Ҳазорасп тумани ҳокими