Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 3-чорак ижроси юзасидан туман  молия бўлими мудири Ш.Хўжаниёзовнинг ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги ЎРҚ-742-сонли  Конунига мувофик, халк депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги "2022 йил учун Хоразм вилояти махаллий бюджетини тасдиклаш тўғрисида"ги VI-40-67-12-0-Q/21-сонли карори, халк депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ҳазорасп туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги карори билан туман махаллий бюджети харажатлари  173 235,0 млн.сўм қилиб белгилаб берилган.

Туман махаллий бюджет даромадларининг 2022 йил 9 ойликда аниқланган режаси 46265,0 млн.сўм қилиб белгиланган бўлиб, махаллий бюджетга хакикатда тушган даромад 51371,1 млн.сўмни, режага нисбатан 5106,1 млн.сўмга, 111,9 фоизга ортиги билан бажарилган.

Туман маҳаллий бюджет харажатларининг 2022 йил 9 ойликда  режаси 163392,4 млн.сўм бўлиб, хакикатда қилинган харажатлар 160351,3 млн.сўм, режага нисбатан 98,1 фоизга бажарилган. Жумладан, 1-гурух харажатлар (иш хаки ва унга тенглаштирилган тўловлар) нинг аникланган режаси 100976,9 млн.сўм бўлиб, хакикатда 100552,9 млн.сўмга, режага нисбатан 99,6 фоизга, 2-гурух харажатлари (ягона ижтимоий тўловлар) режаси 15281,4 млн.сўм бўлиб, хакикатда 15133,2 млн.сўмга, режага нисбатан 99,0 фоизга, 4-гурух харажатлари (бошка харажатлар) аникланган режаси 47134,1 млн.сўм бўлиб, хакикатда 44665,4 млн.сўмга, режага нисбатан 94,8 фоизга ижро этилган.

2022 йил 9 ойликда юкори бюджет органларидан туман махаллий бюджетига ўтказиб бериладиган даромадлар 18771,0 млн.сўм ҳамда 58634,0 млн.сўм тартибга солувчи бюджетлараро трансферт ажратилган.

 Бунинг натижасида тумандаги бюджет ташкилотлар ходимларининг иш хакларининг  2-ярми хар ойнинг 1-5 саналарида, аванс тўловлари ҳамда ижтимоий нафакалар ва моддий ёрдам тўловлари 15-18 саналарида молиялаштирилиши таъминланган.

Бундан ташкари 2022 йил 9 ойликда тумандаги кам даромадли оилаларга 38.613,2 млн. сўмлик ижтимоий нафакалар ва моддий ёрдам тўловлари молиялаштирилиб берилиши таъминланган.